Жаҳонгирий: Теҳрон-Тошкент ўртасидаги муносабатларни янада кенгайтириш зарур
Эрон президентининг биринчи ўринбосари Эрон ва Ўзбекистоннинг кўп потенсиаллари ва ҳамкорлик қилиш учун турли шароитлар мавжудлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасида савдо -иқтисодий алоқалари янада кенгайтириш зарурлигини баён қилди.
ИРНА хабарига кўра, кеча Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий Туркманистонда бўлиб ўтаётган Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатнинг илк иқтисодий форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов билан учрашганида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий алоқалар йўлидаги монеаларга барҳам бериш зарурлигини қўшимча қилди.
Жаҳонгирий ўз сўзларида Эрон ва Ўзбекистон турли соҳаларда бир-бирини мукамаллаштиришлари мумкинлигига тўхталиб, Теҳрон давлати Тошкент билан турли соҳалардаги ҳамкорликларни янада юксалтиришга тайёрдир деб изоҳлади.
Исҳоқ Жаҳонгирий шунингдек уччинчи томонларни Теҳрон ва Тошкент давлатлари ўртасидаги алоқаларига халақит беришига йўқл қўймасликни таъкидлаб, Эрон ва Ўзбекистон минтақадаги муҳим мамлакатлар сифатида муштарак манфаатлар ҳамда таҳдидларга эгалар шу сабабдан минтақавий хавфсизлик мавзусидаги икки давлат ҳамкорликлари минтақа тинчликига кўмаклашиши мумкин деб аниқлик киритди.
Ўзбекистон бош вазири Абдуллоҳ Орипов ҳам бу учрашувда минтақадаги терроризм ва экстремизм оқимларига ишора қилиб, минтақада терроризмни бутунлай йўқ қилиш пайтигага қдаар Эрон ва Ўзбекистон ўртаисда кўптомонлама ва икки томонлама ҳамкорликларини ошириб, давом эттириш зарур деб айтди.
Орипов шунингдек Тошкент давлатини Ўзбекистонда эронлик инвесторлар ва ширкатларнинг иштирокини олқишлашини баён қилар экан, ўтган йилнинг шу даври билан таққосланганда сўнгги ойлар ичида икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини янада ошгани, аммо ҳалигача икки мамлакатнинг барча имконият ва потенсиалларидан фойдаланмаётганини эслатди.