Эронда " Раъд" зирҳли машиналарининг тақдимоти бўлиб ўтди
(last modified Tue, 13 Aug 2019 08:50:53 GMT )
август 13, 2019 13:50 Asia/Tashkent
  • Эронда

Эрон мудофаа вазирининг иштирокида мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилган " Раъд" номли минага қарши ривожланган зирҳли машиналарнинг тақдимоти ўтказилди.

Бугун Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий  "Раъд" зирҳли машинасини пулатдан бўлган  ядровий ўқлар, портлашлар ҳамда танкага зид миналар қаршисида тура олишини таъкидлаб, ушбу зирҳли машина бомба ва мина ўрнатилган минтақалардан ўтадиган ҳарбийлар, ҳамда   қўмондонлар ва шахсиятлар   хавфсизлигини таъминай олади деб изоҳлади.

Генерал Ҳотамий шунингдек  минага зид " Раъд" зирҳли машинаси турли фронтлар, шаҳар ичкарисида, чегара ва амалиёт минтақаларда фойдаланиши мумкин бўлган ҳарбий машина эканлиги қўшимча қилди.

Эрон мудофаа вазири  " Ораш 2" русумли тактик машиналарни ҳам қуролли кучларга топшириланига тўхталиб, бу ҳарбий машина  ўтиши қийин бўлган минтақаларда юқори даражада амал қилиши ҳамда оғир вазндаги қуролларни ташиши билан олдинги авлодларига қараганда модерн ва кучлироқдир. Шунингдек кам ёқилғи, тез ҳаракат, кўпроқ миқдораги қуроллар ташиш ҳамда ривожланган қуролларни жойлаштириш имкониятига эгадир деб баён қилди.

Генерал Ҳотамий ўз сўзларида Эрон қуролли кучларини бундай машиналарни ишлаб чиқариш потенсиалига эга бўлиши  ривожланган машиналар билан қуролли кучларни таъминшдаги муҳим одим бўлиб, фақат саноқли бир нечта мамлакат ҳам бундай имкониятларга эгалар деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ