Зариф: АҚШнинг аралашуви ва иқтисодий терроризми Форс кўрфазидаги нотинчликларнинг асли омилидир
Эрон ТИВ раҳбари Форс кўрфазидаги нотинчликлар ва бўҳронларнинг асли сабабини АҚШ режимини аралашуив ва Эронга қарши иқтисодий террооризми эканлигини маълум қилди.
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида Ал-жазира телеканалининг инглиз тилидаги дастурига берган интервьюсини жойлаштириб, Форс кўрфазида бегона давлатлар ҳарбий кемаларини келтирилиши ҳамда уларни бомба бочкасига айланиши фақат " портлаш" рискини кўпайтирадию холос деб эълон қилди.
Зариф ўз сўзларида АҚШ давлати денгизчилик соҳасидаги хавфсизликни истаса, нотўғри ва фитна солувчи ҳатти- ҳаракатларини тўхтатиши керак деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Твиттер саҳифасида қурол- яроқлар радиацияларини минтақага таҳдид солаётганини таъкидлаб, Эрон ўтган йили 1 миллион ҳарбий кучга эга бўлгани билан ҳарбий тармоғида фақат 16 миллиард доллар харажат этди ва Арабистон эса бир ўзи Эрон харажатларидан 5 баравар кўпроқ қурол -яроқ ва ҳарбий техникалар сотиб олган деб эълон этди.
Сўнгги ойлар ичида АҚШ Эронга қарши босимларини кучайтириш мақсадида, Форс кўрфазида ҳарбий кучлар сонини оширган ҳамда ўз иттифоқчилари хусусан Англия билан биргаликда фитна солишга уринмоқда деб қўшимча қилди.