Теҳрон жума намози хатиби: Яман халқининг босқинчиларга қарши муқовимати ғалаба қозонади
(last modified Fri, 16 Aug 2019 11:00:12 GMT )
август 16, 2019 16:00 Asia/Tashkent
  • Ҳужжатул-ислом Козим Сиддиқий
    Ҳужжатул-ислом Козим Сиддиқий

Теҳрон жума намози хатиби Саъудия коалицияси тажовузкорлари қаршисида Яман халқининг кўрсатаётган муқовиматини таърифлаб, Яманнинг босқинчиларга қарши муқовимати албатта ғалаба қозонади,-деб таъкидлади.

Теҳрон жума намози хатиби Ҳужжатул-ислом Козим Сиддиқий Яман жанубидаги ўзгаришлар ва ушбу минтақада саъудиялик ва итморотлик тажовузкорларнинг тўқнашувларига ишора этиб, Яманни тақсимлаш фитна-найранги самара бермайди,-деб айтди. 

Ҳужжатул-ислом Сиддиқий шунингдек, Кашмирдаги ўзгаришлардан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, бу минтақада тўқнашаётган томонларни ўзларини тийишга чақирди. 

Теҳрон жума намози хатиби Нигерия Исломий ҳаракат раҳбари Шайх Иброҳим Закзокийнинг вазъияти ҳақида Шайх Закзокийни даволаш жараёни ҳақида инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш учун иддао қилувчи мамлакатларнинг сукут сақлашларини танқид қилди. 

Ҳужжатул-ислом Сиддиқий Эрон мудофаа қудратининг ривожланиши ҳақида тўхталиб, Эрон мудофаа кучларининг равожланиши Исломий Инқилобнинг ютуқларидан саналади ва Эрон Ислом Жумҳурияти бу ривожланишни давом эттиради,-деб айтди. 

Теҳрон жума намози хатиби Эрон сарзаминлари ҳаво ҳудудига тажовуз этган Американинг  учувчисиз учоғини ўриб тушириш Эрон Ислом Жумҳурияти мудофаа қудратининнг нишонасидир,- деб таъкидлади.   

Ёрлиқ