Ўзбекистоннинг форс тили ва адабиёти устозлари Эронга сафар қилдилар
(last modified Sat, 17 Aug 2019 11:23:47 GMT )
август 17, 2019 16:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг форс тили ва адабиёти устозлари Эронга сафар қилдилар

Қарйиб йигирма йилдан кейин Ўзбекистоннинг форс тили ва адабиёти устозлари тил ўрганиш курсларини ўтказиш учун Эронга келдилар.

Эроннинг " Саъди" номидаги жамғаранинг таълим ва тадқиқотлар бўлими раисининг ўринбосари  яқинда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар янги босқичга кирди. Унинг ортидан бизлар форс тили ва адабиёти устозларини Эронга келишларига шоҳид бўлмоқдамиз деб айтди.

Эроннинг " Саъди" номидаги жамғарманинг таълим ва тадқиқотлар бўлими раисининг ўринбосари Мурод Саҳроий шунингдек  16 нафардан иборат бўлган ўбекистнликлар гуруҳи  орасида 9 нафари форс тили ва адабиёти устозлари ва қолган 7 нафари ҳам бу мамлакатдаги форс тили в адабиёти факультетларининг талабаларидир деб изоҳлади.

Саҳроий ўз сўзларида  Эроннинг Аллома Таботабоий университети ва Ўзбекисондаги Эрон ислом жумҳурияти маданий маслаҳатлашув идорасининг қўшма ҳамкорлигида бундай курслар ташкил этилган деб қўшимча қилди.

Ўтган бир ой ичида Туркия, Австрия, Россия ва Ҳиндистондан айрим гуруҳлар форс тили ва адабиётидаги малакасини ошириш мақсадида Эронга сафар қилиб, Аллома Таботабоий университети ва "Саъди" номидаги жамғармада лозим кучларни ўтказишганди.