Ғадири Хум байрами муборак бўлсин!
Бугун ҳижрий -қамарий 1440 - чи йил, зийҳижжа ойининг 18 чи куни милодий ҳисоб билан 2019 чи йилнинг 20 август, мусулмонларнинг энг буюк байрамларидан бири Ғадири Хум байрамига тўғри келади.
Ғадири Хум Ҳазрат Муҳаммад /с/ Ҳажулвиджоъ /сўнгги Ҳаж/ни бажо келтирганида, дунё шиаларини биринчи имоми Ҳазрат Али /а/ни ўз вали ва вориси этиб тайинланган Макка ва Мадина шаҳарлари ўртасидаги минтақадир.
Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ бу маҳалда Худованди таборак ва таоло томонидан Ҳазрат Алини ўз васийси, биродари ва ўринбосари этиб тайинланганини эълон этдилар.
Ҳазрат Муҳаммад /с/ Ғадири Хумда ўзининнг машҳур ва тарихий хитоблари ва мурожаатларида: мен мавлоси бўлган кишиларнинг мендан кейин мавлоси Алидир деб айтганлар.
Исломий ривоятларда Ид-ал-Акбар яъне буюк байрам номи билан машҳур бўлган Ғадири Хум байрамини барча илоҳий динларниг энг буюк байрами сифатида таъбир қилиш мумкин, чунки барча илоҳий фаришталар ишлари ва заҳматларининг натижаси ушбу санада амалга оширган.
Ғадири Хум байрамида исломий Эроннинг муъмин ва иймон эътиқодли халқи диний маконлар ва турли жойларда бу байрамни нишонлашиши билан содот яъне сайидлар /пайғамар авлодлари/ манзилларига бориб, улар билан мулоқот қилишади.
Эрон ислом жумурияти телерадиомпанияси ҳам Ғадири Хум байрамини кириб келиши муносабати билан барча мусулмонлар ва дунё эрксеварларини табриклайди.