Эрон ТИВ раҳбари: Эрон ўзини ҳимоя қилиш учун ҳеч кимга қарам эмас
Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Эрон ислом жумҳурияти АҚШнинг ривожланган учувчисиз учоғини маҳаллий қуроллар билан нишонга олиб уриб туширди ва бу мавзу Эрон давлатини ўзини ҳимоя қилишда ҳеч бир давлатга қарам бўлмаганини кўрсатмоқда деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазири кеча Норвегия пойтахти Осло шаҳрида яшайдиган эронликлар тўпламида сўзлаган нутқида, Ол Сауд ва БАА режимлари томонидан миллиардлаб доллар билан қурол яроқларни сотиб олинишига ишора этиб, Эрон ислом жумҳурияти бир қарич тўпроғи ва заррачадек сув ҳудудларини бошқалар томонидан босиб олинишига ижозат бермайди деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингдек, Эронга нисбатан Ғарб ва АҚШ давлатларининг иккинстандартли сиёсатларини танқид қилар экан, улар бир томондан иқтисодий, савдо -тижорат ва мудофаа соҳаларида Эронга босим ўтказишмоқда ва бошқа томондан музокара ўтказишни иддао қилиб санкциялар қўллаш орқали Эрон халқи ҳуқуқини паймо этишга уринмоқда деб эълон этди.
Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида АҚШ томонидан Халқаро ядровий келишувни бузилаётганига ишора этиб, АҚШ давлати зўравонлик билан ядровий келишувдан чиқди ва санкция қўллаши билан Эрон халқига қарши иқтисодий терроризмдан фойдаланмоқда деб аниқлик киритди.