Зариф Макрон билан мулоқот қилди
(last modified Fri, 23 Aug 2019 12:36:56 GMT )
август 23, 2019 17:36 Asia/Tashkent
  • Зариф Макрон билан мулоқот қилди

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун Париж шаҳрида Франсия президенти Эмануэл Макрон билан мулоқот қилди.

Бу мулоқот Франсияда ӯтказилиши белгиланган G-7 гуруҳининг уч кунлик йиғилиши бошланишидан бир кун аввал амалга ошди.

Европа мамлакатларида ишчи сафарида бӯлган Зариф Парижга учишидан олдин сафарининг мақсадини шундай шарҳлаган эди: Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг топшириғи билан Макроннинг таклифини муҳокама қилиш учун Парижга боряпман.

Франсия президенти эса чоршанба куни эълон қилганди: G-7 гуруҳининг йиғилишидан олдин Эрон масъуллари билан учрашиб, Вашингтон ва Теҳрон ӯртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида айрим масалаларни муҳокама қилмоқчимиз.

Ёрлиқ