Зариф Макрон билан мулоқот қилди
август 23, 2019 17:36 Asia/Tashkent
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бугун Париж шаҳрида Франсия президенти Эмануэл Макрон билан мулоқот қилди.
Бу мулоқот Франсияда ӯтказилиши белгиланган G-7 гуруҳининг уч кунлик йиғилиши бошланишидан бир кун аввал амалга ошди.
Европа мамлакатларида ишчи сафарида бӯлган Зариф Парижга учишидан олдин сафарининг мақсадини шундай шарҳлаган эди: Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг топшириғи билан Макроннинг таклифини муҳокама қилиш учун Парижга боряпман.
Франсия президенти эса чоршанба куни эълон қилганди: G-7 гуруҳининг йиғилишидан олдин Эрон масъуллари билан учрашиб, Вашингтон ва Теҳрон ӯртасидаги кескинликни юмшатиш мақсадида айрим масалаларни муҳокама қилмоқчимиз.
Ёрлиқ