Эрон президенти: Эроннинг АҚШ билан иккитомоналама музокаралари тўғрисида ҳеч қачон сўз бормаган
(last modified Tue, 03 Sep 2019 07:07:27 GMT )
сентябр 03, 2019 12:07 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Эроннинг АҚШ билан музокаралари тўғрисида ҳеч қачон сўз бормагани ва бундай хабарларда асос йўқлигини маълум этди.

Эрон президентлик идораси сайтига кўра, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон парламентида Таълим тарбия, маданий мерос, қўл саноати ва туризм вазирлари ваколатини кўриб чиқиш йғилишида  ички  муқовисат ва фаол дипломатияни Эрон давлати стратегияси эканлигини таъкидлаб, Исломий Инқилоб душманлари  Эронга қарши АҚШнинг иқтисодий уруши 30 йил олдинги мажбурий ҳарбий уруш каби натижа бермайдиганини яхши биладилар деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Эроннинг АҚШ фитналари қаршисидаги стратегиясини инқилобий сабр, ақл ва мантиқ доирасидаги тадбир стартегияси эканлигини баён қилар экан,  Эрон ислом жумҳурияти  ушбу стратегия билан халқаро арсасида якка- ёлғиз қолмади  ва АҚШни яккалантиришга муваффақ бўлди деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек, бугунги кунда АҚШ ва унинг  иттифоқчилари яккаланиб қолишган ва  дунё халқлари ва ҳатто буюк давлатлар ҳам Эрон халқининг ёнидадир деб эълон этди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида стратегик сабр сиёсатининг бир йилидан кейин Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтириш босқичига юз келтирганини таъкидлаб, Европа давлатлари Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмаса, Эрон ислом жумҳурияти албатта бу келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришнинг уччинчи босқичига ўтади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ