Зариф: Вашингтон санкциялари АҚШ иқтисодий қудратига ҳам таҳдид солади
Эрон ТИВ раҳбари, АҚШ томонидан Эронга қарши қўлланган санкцияларига кўрсатган аксиламалида, АҚШ давлати иқтисодий ричаглардан фойдаланаш учун шу даражада ўз ҳаддидан ошиб кетганки, бу ҳатти -ҳаракат аста -секин ўз иқтисодий қудратини ҳам таҳдид этмоқда.
Кеча АҚШ молия вазирлиги яна бир бор, Теҳронга қарши душманона ҳатти -ҳаракатларида Эрон суд тизимига санкция қўллади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон ТИВ раҳбари, Муҳаммаджавод Зариф, бангладешлик касбдоши Абулқосим Абдулмуъмин билан учрашганида мухбирларга берган интервьюсида, АҚШ давлатини санкциялар жорий қилишга одатланиб қолганлигини таъкидлаб, улар фақат ўзаридан бошқа ҳар куни у ё бу мамлакатга қарши санкция жорий этишмоқда ва бундай санкциялар Эронга таъсир ўтказа олмайди деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришдаги Эрон тутган позицияни ўз мажбуриятларини ижро этишда Европа давлатларининг пассив амал қилишгани қаршисидаги жавобий ҳатти-ҳаракат бўлганини баён қилар экан, АҚШ давлати санкцияларни бекор этиб ядровий келшувни бузишни тўхтатганида, музокараларга қайтиши мумкин деб аниқлик киритди.