Генерал Боқирий: Эрон давлати Форс кўрфазидаги ўз манфаатларини қатъийлик билан ҳимоя қилади
(last modified Thu, 12 Sep 2019 11:36:19 GMT )
сентябр 12, 2019 16:36 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон давлати Форс кўрфазидаги ўз манфаатларини қатъийлик билан ҳимоя қилади

Эрон қуролли кучлари бош қўмондони, Эрон давлати Форс Кўфразидаги манфаатлари ва хавфсизлигини қатъийлик билан ҳимоя қилишга тайёрдир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун генерал Муҳаммад Боқирий  Пекинда Хитой олий мудофаа университети устозлари ва талабалари тўпламида  минтақа ва жаҳон хавфсизлик масалаларини таҳлил этишида, Эрон давлати биринчи бўлиб ҳеч бир уруш ва тажовузларни бошламаганига тарих гувоҳдир, аммо Эрон ҳар қандай ҳужум ва тажовуз қаршисида ўз ҳокимияти ва хавфсизлигини қатъийлик билан ҳимоя этади деб қўшимча қилди.

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Боқирий АҚШ давлатини илгаригидек  ноқонуний гегемониясини ҳарбий, иқтисодий, таҳдид, босим ва санкциялар ҳамда бошқа мамлакатлар ички ишларида аралишиш орқали давом эттираётганини таъкидлаб, мустақил ва эрксевар давлатлар ва халқлар  мантиқ доирасида ва ҳушёрлик билан ҳамжиҳатлигини сақлаб, ушбу вазиятга қарши кураш  олиб боришда, муносиб стратегияга эга бўлишлари лозим деб изоҳлади.

Генерал Боқирий терроризм ва экстермизни дунёдаги кенг қамровли таҳдид ҳамда Осиё ғарбидаги буюк муаммолардан эканлигини таъкидлаб, терроризмга қарши кураш олиб бориш учун энг аввало уни ташкил қилувчи ва ҳомийларини яхши била олиш зарур деб аниқлик киритди.

Эрон қуроли кучлари бош штаби раиси шунингдек  давлат терроризмини дунёни нотинч этувчи омиллардан эканлигини эслатиб,  сионистик режим ҳеч бир инсоний ва халқаро қонунларга риоя этмай,  Фаластин халқининг ҳуқуқини паймол этишига қўшимча, Сурия, Ливан ва Эрон каби мамлакатларга қарши таҳдидларини давом эттирмоқда деб эълон этди.