Эроннинг Женевадаги вакили: Санкция жорий қилишда устаси фаранглар бегуноҳ инсонларнинг қотилидирлар
(last modified Fri, 13 Sep 2019 12:59:08 GMT )
сентябр 13, 2019 17:59 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Женевадаги вакили: Санкция жорий қилишда устаси фаранглар  бегуноҳ инсонларнинг қотилидирлар

Эроннинг Женевада жойлашган БМТнинг Европадаги офисидаги доимий вакили бир томонлама санкциялар жорий қилиш ишини инсониятга қарши жиноят деб атади.

Эрон Телерадио компаниясининг тарқатган хабарига кӯра БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашининг навбатдаги  йиғилишида Исмоил Бақойи Ҳоманаҳ Инсоннинг энг зарурий ҳуқуқларига нисбатан биртомонлама санкциялар жорий қилиш ҳақида деди: Ӯзларини санкциялар жорий қилишда устаси фаранг деб биладиганлар  инсон ҳуқуқларини менсимайдиган кимса, беморлар ва болаларнинг қотили сифатида жазога тортилиши лозим.

Бақойи жаҳон ҳамжамиятини санкциялар асоратини йӯққа чиқаришнинг ҳуқуқий тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда ғайриқонуний санкциялар ижросига қаршилик кӯрсатишга даъват қилди.

 БМТнинг Европадаги офисида Эроннинг  доимий вакили  кишиларнинг инсон ҳуқуқларидан фойдаланишларида санкцияларнинг манфий таъсири ҳақида ӯз ҳисоботида тӯхталмагани учун  БМТнинг инсон ҳуқуқлари бӯйича Олий комиссарини танқид қилди. У Шунингдек БМТдан   бир томонлама санксиялар жорий этилган мамлакатларнинг халқи юз тутган муаммоларга жиддий таважжуҳ қаратишини талаб қилди.