Эрон ИИВ: мамлакатларнинг яхши муносабатлари минтақа тинчликининг кафилидир
(last modified Sat, 14 Sep 2019 07:32:39 GMT )
сентябр 14, 2019 12:32 Asia/Tashkent
  • Эрон ИИВ: мамлакатларнинг яхши муносабатлари  минтақа тинчликининг кафилидир

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ички ишлар вазири Бишкекда Қирғизистон бош вазири билан учрашганида АҚШ давлатига ишониб бўлмайдиганига тўхталиб, минтақа мамлакатлари яхши алоқалари ва муносабатлари билан бир бири учун хавфсизлик ва тинчликни армуғон этишлари мумкин деб айтди.

ИРНА хабарига кўра, Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий  Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқули Абдулқозиев билан учрашганида  минтақадаги террорчиларни АҚШ ва сионистик режим томонидан молиявий ва қурол- яроқ билан таъминланаётганига ишора қилар экан,  АҚШ ва сионистик режими террорчи гуруҳларни қўллаб -қувватлаш орқали  минтақада ўз манфаатларини таъминлаш пайидалар дея изоҳлади.

Эрон ички ишлар вазири ўз сўзларида  АҚШ давлати ислом дунёсидаги мамлакатларда низо ва фитна солишга уринмоқда, аммо Эрон ҳардоим минтақада тинчлик, ваҳдат ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда деб қўшимча қилди.

Раҳмоний Фазлий, бу учрашувда, Қирғизистон ички ишлар вазири билан мулоқот қилгани ва  хавфсизлик ва полиция масалалари хусусида бу мамлакат билан имзолаган келишув меморандумига ишора қилар экан, Эрон Қирғизистон билн барча  соҳаларда ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрдир деб эълон этди.

Қирғизистон бош вазири ҳам  Қирғизистонга қилаётган ёрдамлари учун Эронга миннатдорчилик билдириб,  Бишкек давлати ҳам барча соҳаларда муносабаталарни ривожлантиришга тайёрдир дея изоҳлади.

Муҳаммадқули Абдулқозиеқв шунингдек, Эронга қрши АҚШнинг золимона санкцияларига ишора қилиб, Қирғизистн давлати бу санкияларга зиддир, деб айтди. У келажакда Эронга сафар қилишини ҳам маълум этди.