Эрон, Туркия ва Россия президентлари Анқара йиғилишида қўшма баёнотини эълон этдилар
Анқарада Остона йиғилиши жараёнига кафил бўлган Эрон, Туркия ва Россия президентлариг 5- чи қўшма йиғилишида сўнгги баёнотини чиқардилар.
Анқарадан ИРНА тарқатган хабарга кўра, 14 моддадан иборат ва имзоланган Эрон, Россия ва Туркия президентларининг 3 томонлама йиғилишининг 5 чи босқичи сўнггида чиқарилган баёнияда Сурия яхлитилигини сақлашни таъкидланиб, халқаро ҳамжамиятдан Сурияни қайта қуриш ва бу мамлакат халқига инсонпапарварлик ёрдамларни оширишда кўпроқ масъулиятни сезиши сўралган.
Эрон, Россия ва Туркия президентлари ушбу баёнияда шунингдек, 3 томонлама келаси йиғилишини Теҳронда ўтказиш, Сурия ваҳдати мустақиллиги, ҳокимияти ва яхлитлигини сақлаш ҳамда БМТ мақсадлари ва устави принсипини таъкидладилар.
Ҳасан Руҳоний, Ражаб Тойиб Эрдуған ва Владимир Путин Анқарада ўтказилган йиғилиш сўнггида чиқарган баёнияда сионистик режимни Сурия ҳудудларига қарши ҳужумларини бу мамлакат яхлитлиги ва ҳокимиятини бузиш эканлигини таъкидлаб, бу ҳужумларни минтақада кескинликларни янада ошиб боришининг асли сабаби дея эълон этдилар.
Мазкур баёнияда шунингдек, Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этишни имкони йўқлиги, фақат БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси доирасида БМТ ҳамкорлиги билан суриялик гуруҳлар ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказиш йўли орқали ҳал этишни имкони борлиги келтирилган.