Зариф: Яман урушини тугатиш барча томонлар учун ягона ҳал йўлидир
(last modified Wed, 18 Sep 2019 06:41:24 GMT )
сентябр 18, 2019 11:41 Asia/Tashkent
  • Зариф: Яман урушини тугатиш барча томонлар учун ягона ҳал йўлидир

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Твиттер саҳифасида тарқатган иккита мурожаатида Ямандаги урушни зудлик билан тўхтатиш таклифи билан чиқди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида,  АҚШ томонидан ҳимоя этлаётган тажовукорларни Яманда содир этаётган уруш жиноятларига тўхталиб, АҚШ ҳақиқатни яшириш ва инкор этишга уринмоқда, аммо ўтган тўрт ярим йил ичида энг ёмон уруш жиноятларида қурбон бўлганлар   тарафдорларини бор куч қудрати билан тажовузкорларга жавоб қайтаришмайди  деган  фикрда бўлса жиддий  хато қилади деб изоҳлади.

Зариф шунингдек, АҚШ давлати юзлаб миллард доллар маблағидаги қурол яроқлари билан яманликларга қарши урушда кучсиз қолганидан шарманда  бўлишимумкин деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ Твиттер саҳифасида шунингдек,  АҚШ давлат масъулларини Яман армиясини Арабистон нефт таъсисотларини нишонга олишганида, Эронни айблашга уринаётганига ишора қилиб, Эронни айблаш вазиятни ўзгартирмайди, урушни тўхтатиш барча томонлар учун ягона ҳал йўли ҳисобланади деб ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари Твиттердаги бошқа бир постида  АҚШ давлати Ол Сауд режим коалицияси томонидан яманлик болаларни оммавий қирғин этилишдан хавотирга тушмайдиганини таъкидлаб, АҚШ давлати мазлум яманликлар томонидан Арабистондаги нефт таъсисотларини нишонга олингани ва Ол сауд режими жиноятларига жавоб қайтарганидан кейин норозилигини эълон этмоқда деб  аниқлик киритди.

Ёрлиқ