Зариф: Эрон биринчи бўлиб ҳеч қандай урушни бошламайди
(last modified Tue, 24 Sep 2019 12:07:57 GMT )
сентябр 24, 2019 17:07 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон биринчи бўлиб ҳеч қандай урушни бошламайди

Эрон ТИВ раҳбари Эрон ислом жумҳуриятини биринчи бўлиб урушни бошламаслигини таъкидлаб, Эронга қарши ҳужум уюштирилганида, бор куч- қудратимиз билан мамлакатимизни ҳимоялаймиз деб айтди.

БМТ Бош Ассамблеяси 74- чи сессиясида қатнашиши мақсадида Нью-йорк шаҳрига борган, Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф СИ ЭН ЭН телеканали билан суҳбатда, Эрон давлати бир неча марта АҚШни  уруш бошлаганида АҚШ эҳтимолий урушни тўхтатишининг сабабчиси бўлмайдигани тўғрисида огоҳлантирдан деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек, АҚШ томонидан Эроннинг Марказий банкига нисбатан қўлланган санкцияларга тўхталиб,  санкция урушдан ҳам жиддийроқдир, чунки  санкция тинч аҳолини нишонга олади деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари  АҚШнинг ҳозирги давлати томонидан Эронга қарши қўлланган санкцияларини бекор этишини таъкидлаб, Дональд Трамп дастлаб бу мамлакат конгрессида Эронга қарши жорий этилган санкцияларни бекор этилишини ўртага қўйиб, ундан кейин  МАГАТЕ инспекторлари томонидан Эрон ядровий таъсисотларини текшириш масаласидан сўз очиши лозим  деб баён этди.

Зариф ўз сўзларида  Арабистоннинг нефт таъсисотларига қарши ҳужумларда Эроннинг қўли бор деган иддаоларни рад этар экан, бу хусусда ҳеч қандай факт -далил мавжуд эмас деб аниқлик киритди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Арабистоннинг Арамко нефт таъсисотларига қарши ҳужум учун Яман армияси ўз зиммасига олганига ишора қилиб, Яман армияси АҚШнинг энг модерн ҳарбий қуроли устидан ғалаба қозонмоқда деб эълон этди.

 

Ёрлиқ