Руҳоний: санкциялар мавжуд бўлган вазиятда, Эрон музокара ўтказишга қаршидир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон давлати ва халқини ўтган бир ярим йил давомидаги қаттиқ санкциялар қаршисида тура олганини таъкидлаб, Эрон давлати санкция, халқаро қароқчилик ва қашоқ- камағал қилиш ричаги орқали эронилкларни таслим этишга ҳаракат қилаётган душман билан музокара ўтказмайди деб изоҳлади.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 74 чи йиллик сессиясида сўзлаган нутқида, АҚШни Халқаро ядровий келишувдан чиққани ва ўз мажбуриятларини ижро этишда Европа давлатларини ўз ваъдаларига вафо қилмасликлари билан бир пайтда Эрон давлатини илгаригидек ўзининг ядровий масалалардаги мажбуриятларига содиқ қолганини баён қилар экан, АҚШ ўз мажбуриятларига амал қилмаслиги ва Евро эса ўз мажбуриятларини ижро этишда кучсиз эканлиги барчага аёндир деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек Яқин Шарқни уруш олови, хунрезликлар, тажовузлар, босқинчилик, диний, қавмий таассуб - хурофот ва экстермистик ҳаракатларга гирифтор бўлгани ва ушбу вазиятнинг энг буюк қурбонларини Фаластин мазлум халқи эканлигига тўхталиб, Аср муомаласи, Байтулмуқаддасни сионистик режим пойтахти сифатида танлаш ҳамда Голан теппаликлари ва ишғол этилган бошқа сарзаминларини сионисмтларга қўшилиши каби АҚШ ва сиоинстик режимнинг мажбурий ва ёвуз лойиҳалари мағлуб бўлишга маҳкумдир деб аниқлик киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти бегоналардан даъват қилиш билан эмас балки Яманга қарши тажовузларини тўхтишг билан Арабистонда хавфсизликни ўрнатиш мумкинлигига ишора этиб, Эрон давлати тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун миллий потенсиали, минтақадаги обру -эътибори ва Халқаро миқёсидаги қудратидан фойдаланишга тайёрдир деб эълон этди.
Эрон презиенти Ҳасан Руҳоний, Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида тинчлик, хавфсизликни сақлаш ҳамда ривожланишни тезташтиришни Эронни тарихий масъулиятини эканлигини таъкидлаб, Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғози ўзгаришлари уларга таъсирини етказадиган барча мамлакатларни HOPE коалицияси /"Умид коалицияси" яъне Hormoz Peace Endeavor /Ҳурмуз тинчилиги ташаббуси" коалициясига қўшилишга чақирди.