Зариф: АҚШ давлати бирор урушни бошлаганида уни тўхтатишга қодир бўлмайди
(last modified Sun, 29 Sep 2019 07:29:05 GMT )
сентябр 29, 2019 12:29 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ давлати бирор  урушни бошлаганида уни тўхтатишга қодир бўлмайди

Кеча Эрон ислом жумҳурияи ТИВ раҳбари АҚШ томонидан Эронга қарши киберурушни бошланганини таъкидлаб, АҚШ бирор урушни бошсала уни якунлаш ва тўхтатишга ҳеч қачон кучи етмайди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф АҚШнинг ЭН БИ СИ телеканалига берган интервьюсида,  Эрон давлати  АҚШ сайловларида аралашган деган Вашингтон давлатининг асоссиз иддаоларини, Эрон бу сайловларда аралашиш учун ҳеч қандай манфаатга эга эмас деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф ўз сўзларида Эрон ҳеч қачон бирор мамлакат ички ишларида аралашмагани, аммо ҳозирги пайтда АҚШ бошлаб юборган Эронга қарши киберҳужумларни жавоб этаётгани эслатиб ўтди.

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишар вазири  АҚШ ва сионистик режимини Эронни ядровий таъсисотларига қилган киберҳужумларига тўхталиб, бу ҳужумлар масъулиятсизлик ва хатарли равишда уюштирилди ва миллионлаб инсонларни нобуд бўлишига замин яратиш мумкин эди деб аниқлик киритди.

Зариф шунингдек АҚШ ҳар қандай урушни бошлаганида ҳам уша урушни тугатиш ва тўхтатишга қодир бўлмайди деб эълон этди.