октябр 01, 2019 14:17 Asia/Tashkent
  • Халқаро Арбаъийн  мусобақаларида 19 мамлакатдан 4 минг санъат асарлари намойиш этилди

Эрон маданият ва исломий алоқалар ташкилоти раиси Халқаро Арбаъийн мусобақаларида дунёнинг 19 мамлакат вакиллари 4 минг санъат асарлари билан қатнашаётганини маълум этди.

Эрон пресс тарқатган хабарга кўра, бугун Абўзар Иброҳимий Туркман Теҳронда Халқаро Арбаъийн  мусобақасининг 5 -чи босқичини якунланганида мусобақанинг ушбу босқичида 11 мамлакат ғолиб чиқишди, шунингдек   Халқаро Арбаъийн  мусобақасининг 6- чи босқичини плакатини тақдимоти ҳам ўтказилади деб изоҳлади.

Арбаъийн Халқаро мусобақаси Эрон маданият ва исломий алоқалар ташкилотининг тагшаббуси ҳамда  Ошўро маданиятини кенгайтириш ва  муқовимат ва эрксеварликни мисли кўрилмаган намунаси сифатда Сайидшуҳадо /Имом Ҳусейн/ ҳазратларига нисбатан муҳаббат жилваларини намойш этиш мавзусидаги Халқаро миқёсидаги маданий дастур ҳисобланади.

Эсатиб ўтамиз, ҳижрий-қамарий 1441- чи йил сафар ойининг  20 -чи куни ҳамда милодий ҳисоби билан 2019 чи йил октябрь ойининг 19- чи Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳид бўлишганининг қирқинчи куни йиллигига тўғри келади. Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронлари шаҳодатини қирқинчи куни йиллигида қатнашиш учун миллионлаб зиёратилар Ироқ жанубидаги Карбало шаҳрига борадилар.

Ироқ манбаларининг расмий маълумотларига биноан, ўтган йилнинг Арбаъийн маросимларида 14 миллион зиёратчилар қатнашгандилар.

 

Ёрлиқ