октябр 03, 2019 13:59 Asia/Tashkent
  •  Эрон Атом энергияси ташкилоти: Теҳрон ядровий келишувда мувозанатга эришиш мақсадида ўз мажбуриятларини камайтирмоқда

Эрон давлатини Халқаро ядровий келишувдагии ўз мажбуриятларини камайтириши жараёни аниқ, қатъийлик ва мукамал даражада давом эитиб, муҳим натижаларга эриша олиши лозим деган Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг баёнотларидан кейин кеча Эрон Атом энергияси ташкилоти ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришига қўшимча миллий қонунлар ва МАГАТЕ мажбуриятлари чорчубасида янги имкониятларга эриша олиши, стратегик ва илмий кенг-қамровли фаолиятларини давом эттиришини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон Атом энергияси ташкилоти мазкур баёниясида, Теҳрон давлатини ядровий келишувдагпи имтиёзларидан фойдаланишлари қаршисида Эрон мажбурияларида мувозанатни яратиш мақсадида ҳамда келишувнинг айрим моддалари асосида ўз мажбуриятларини камайтиришини таъкидлаб, Эроннинг  келишувдаги ҳатти-ҳаракати  ҳуқуқий ва қонуний амр бўиб, унда ҳеч қандай ноқонуний томони ва жиҳати мавжуд эмас деб изоҳлади.

Эрон Атом энергияси ташкилотининг баёниясида шунингдек,  ядровий келишувни имзолаган бошқа барча ўз мажбуриятларини ҳурмат қилиб ижро этганида Эрон ислом жумҳурияти ҳам  Халқаро келишувни мукаммал ижро этишга қўшилади деб келтирилган.

Эрон Атом энергияси ташкилоти шунингдек  олдинроқ  Халқаро экспертлар ва масъулларни бу ташкилотнинг   йигирма фойизлик ёқилғини ишлаб чиқаргани каби юқори, муҳим ва ифтихорли ютуқларидан ҳайратга қолишгани дек яқин келажакда  тинч мақсаддаги ядровий технология соҳасида эронлик мутахассисларнинг янги ютуқлари яна бир марта бошқаларнинг ҳайратга тушишига сабаб бўлади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ