Эрон газ ОПЕКи мамлакатлари ӯртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш заруратини таъкидлади
Эрон Нефт вазири: Газ экспорт қиладиган мамлакатлар ӯзаро яқин ҳамкорлик қилишлари лозим.
ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Нефт вазири Бежан Номдор Зангане кеча газ экспорт қиладиган мамлакатлар (Газ ОПЕКи) тармоқ вазирларининг Москвада бӯлиб ӯтган 21-йиғилишида Америка ва унинг минтақадаги гумашталари бӯлган айрим режимларнинг бузғунчилик амалларига тӯхталиб, деди: бемаъни санксиялар жорий қилиш ва кескинликни вужудга келтириш сиёсати жаҳон иқтисодиёти учун кӯплаб хавф-хатарларни келтириб чиқаради.
Эрон Нефт вазири газ экспорт қиладиган мамлакатлар ӯз миллий манфаатларини ҳимоя қилишлари, шунингдек айрим қудратларнинг босим ӯтказиш сиёсатига қарши курашишнинг заруратини таъкидлаб, илова қилди: энергетика хавфсизлиги, ҳамда нефт ва бошқа энергия ресрусларининг эркин ҳаракатланиши барча мамлакатларнинг манфаатларига тегишли муаммодир.