Зариф: қўшни мамлакатлар билан муносабатларни кенгайтириш Эрон ташқи сиёсатининг асосий принсипидир
Эрон ТИВ раҳбари қўшни мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни Эрон ислом жумҳурияти ташқи сиёсатидаги энг муҳим ва асосий мавзулардан эканлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Теҳронда парламент вакиллари тўпламида сўзлаганида, Эрон давлатини Покистон, Россия, Туркия, Афғонистон ва Қатар билан муносабтларини ҳеч қачон бугунги даражасида бўлмаганини деб изоҳлади.
Зариф, шунингдек, Эрон давлатини Афғонистон ва Покистон билан алоқаларини стратегик эканлигини таъкидлаб, Эрон минтақадаги ҳеч бир мамлакатга ўз манфаатларини таъминлаши учун ўз ҳудудларидан террорчилардан фойдаланишни ижозат бермайди деб қўшимча қилди.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Афғонистоннинг ички вазиятига тўхталиб, Эрон давлати ҳардоим барча афғонистонлик гуруҳлар иштирокида бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни ўрнатилишини истайди деб аниқлик киритди.