октябр 07, 2019 12:01 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари: Эрон ва Ироқ мамлакати  Аллоҳга иймон ва Имом Ҳусейн/а/ га меҳр муҳаббат билан бир- бирига чамарчасб боғлиқдир

Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ироқда юз берган сўнгги ҳодисаларга кўрсатган аксиламалида, Эронв ва Ироқ халқлари ўртасида ваҳдат ва бирдамликни янада кучайтиришни таъкидладилар.

Форс ахборот агентлигигинг хабар қилишича, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Твиттер саҳифасида тарқатган мурожаатида, Эрон ва Ироқ халқлари  Аллоҳга иймон эътиқод ва аҳли байт /а/- Ҳусейн бин Али /а/ нисбатан меҳр- муҳаббатлари орқали  жонлари, қонлари бирлашган халқлардир ва кундан кунга ушбу муносабат ва бирлик ошиб бормоқда деб ёздилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида  душманлар  фитна солишга уриндилар, аммо натижага эришмадилар ва уларнинг барча фитналари таъсирсиздир деб қўшимча қилдилар.

Сўнгги кунларда Ироқнинг айрим вилоятлари хусусан Бағдод шаҳри умумий хизматлар, ишсизлик ва коррупция вазиятига қарши эътирозлар ва митинглар шоҳиди эди.

 Ироқда бошланган митинглар  масъулларнинг аксиламали ва  бош вазири Одил Абдулмаҳдий томонидан эътирозчилар истак -хоҳишларини ижро этиш учун биринчи лойиҳани эълон этилганидан кейин тўхтатилди.

Факт -далиллар  Ироқдаги эътирозларни сохта эканлиги, бегоналар уни бошланишида таъсир ўтказганидан далолат бермоқда.

Пайшанба куни Ироқ исломий ҳаракатининг масъулларидан бири Ҳусейн Ал-Асадий АҚШ давлати Бағдод давлати сиёсатларидан норози бўлгани туфайли Ироқда юз берган сўнги нотинчликлар ва митингларни ташкил қилишда қўли бор деб таъкидлади.

Шу ҳолда Ироқдаги митинглар тўғрисида Твиттер орқали тарқатилган хабарлар ва мурожаатларнинг 79 фойизи Саудия Арбаистонидан  тарқатилгани айтилади.

 

Ёрлиқ