Зариф ва Човуш-ўғлу телефон орқали суҳбатларида Сурия масаласини муҳокама қилдилар
(last modified Tue, 08 Oct 2019 08:24:10 GMT )
октябр 08, 2019 13:24 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Човуш-ўғлу телефон орқали суҳбатларида Сурия масаласини муҳокама қилдилар

Эрон ва Туркия ТИВ раҳбарлари телефон орқали кечанги суҳбатларида, Сурия шимоли шарқидаги сўнгги ўзаришлар масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  телефон орқали ушбу суҳбатида  бу минтақада ҳарбий вариантдан фойдаланишга қарши эканлиги ҳамда,  Сурия миллий ҳокимяти, яхлитлиги ва  мустақиллигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, Адана келишувини Сурия ва Туркия муаммоларига ечим топиш ва икки томоннинг хавотирланишига барҳам беришнинг энг  яхши варианти деб баҳолади.

Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човуш-ўғлу ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Сурия яхлитлигини ҳурмат қилиш  ҳамда бу минтақада Туркия ҳатти- ҳаракатларини вақтинчалик эканлигини қўшимча қилди.

Шанба куни ҳам Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған  Сурия курдларига қарши бу мамлакат шимолида ҳарбий амалиётлар ўтказиши ҳақида хабар қилганди.

 Туркия президенти Фурот шарқида яқин кунларда ҳарбий амалиётларни бошлаш билан таҳдид қилгани ортидан бу мамлакат армияси  Сурия билан Туркия чегараларида янги ҳарбий тажҳизотларини жойлаштиришган.

Аммо Сурия курдлари  Туркиянинг  ҳар қандай эҳтимолий ҳужумларга қарши кураш учун бу мамлакат шимолига ҳарбий тажҳизот ва технакалари юборилгани ҳақида хабар тарқатишди.

 

Ёрлиқ