Руҳоний: АҚШнинг Эрон халқига қарши максимал даражадаги босимлари мағлуб бўлган
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини Эрон халқига қарши максимал даражадаги санкцияларини мувафақиятсизликка учраганини таъкидлаб, барча маълумотлар, фактлар ҳамда Эрон халқининг яхши руҳияси АҚШнинг максимал даражадаги босимлари ва санкцияларининг даврини ўтганидан далолат бермоқда деб айтди.
Эрон презиенти Ҳасан Руҳоний кеча давлат делегацияси йиғилишида Эрон халқи мувафаққият, яхши руҳия, иш - фидокорлик ва саъй ҳаракат билан иқтисодий терроризм ва максимал даражадаги босимлар устидан ғалаба қозонишди деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек, минтақа ўзгаришларига тўхталиб, Туркия давлати жанубий чегаралари вазиятидан хавотирдадир, аммо ушбу хавотирларни бартараф қилиш учун яхши ва тўғри йўлларни танлаши керак деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Эрон, Туркия ва Россия мамлакатлари раҳбарларининг учтомонлама йиғилишида ошкора тарзда Сурия шимоли ва Туркия жанубидаги чегараларда хавфсизликни ўрнатиш масаласи фақат АҚШ ҳарбий кучларини чиқиб кетиши ва Сурия армиясининг иштироки билан амалга оширилиши таъкидланганди деб эълон этди.
Эрон президенти ўз сўзларида Арбаъийн Ҳусейн /а/ маросими ва ушбу буюк маросимни ўтказиш учун Ироқ халқи ва давлатининг саъй-ҳаракатларини олқишлаб, ушбу буюк тўплашув ва маросим АҚШ ва сионистлар қалбларига ларза солади ва уларнинг қўрқув ва ҳаросига сабаб бўлади деб аниқлик киритди.
Арбаъийни Ҳусейний /а/ тарих муъжизаларидандир, ушбу буюк маросимда миллионлаб инсонларни қатнашиши сиёсий, маданий ва маънавий қудратни намойиш этиш ҳисобланади деб баён қилди Руҳоний.