Мўсавий: Эрон нефт танкери кемасига қарши ҳужумнинг салбий оқибатлари фитначилар зиммасидадир
Эрон ТИВ наттоғи Қзил денгизда Эрон нефт танкерини нишонга олинганига кўрсатган аксиламалида, ушбу ҳатти -ҳаракат хусусан бу ҳодиса ортидан вужудга келадиган экологик муаммоларнинг масъулияти хавфли можаролар ва фитна пайида бўлган кимсалар зиммасидаир деб изоҳлади.
Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ўз сўзлларида Эрон Нефт вазирлиги томонидан ўтказилаётган ўрганишлар, бугун жума куни эрта тонгда Эрон нефт танкери Қизил денгиз шарқидаги ўтиши чоғида икки марта ва ярим соат масофасидан ўққа тутилгани ва зарар кўрганидан далолат бермоқда деб қўшимча қилди.
Сайид Аббос Мўсавий шунингдек, Эрон нефт танкери вазиятини назорат остида эканлигига тўхталиб, нефт танкери хизматчиларига ҳеч қандай зарар етказилмаган деб қайд этди.
Эрон ТИВ наттоғи ўтган ойлар ичида ҳам Қизил денгизда Эрон нефт танкерини бунга ўхшаган ҳодиса ва ҳужумларга дучор бўлганига ишора қилиб, бу ҳодиса омилларини аниқлаш учун тергов давом этаётганини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз бугун эрта тонгда Қизил денгизи шарқидаги коридордан ўтиши чоғида Эроннинг нефт танкери ўққа тутилди.