40 минг зиёратчилар Шаламча чегарасидан ўтиб Карбалога йўл олдилар
Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ -нинг хорижий фуқаролар ва муҳожирлар ишлари бўйича бўлимининг бошлиғи, 30 сентярдан бугунги кунга қадар турли мамлакталардан бўлган 40 минг зиёратчилари Шаламча чегарасидан ўтиб Карбалои Муаллога йўл олишганини маълум этди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Алиризо Гуруий Шаламча чегарасида мухбирларга берган интервьюсида, энг кўп зиёратчиларни Озарбойжон республикаси, Покистон ва Афғонистондан эканлигига ишора қилиб, бошқа мамлакатлар зиёратчилари Шаламча чегарасидан муққадас маконлар томон йўл олишмоқда деб қўшимча қилди.
Сафар ойининг аввали яъне сентябр ойининг 30 сентябрдан 600 нафар эронлик ва хорижий зиёратчилар Шаламча чегара ўтиш постидан Ироқдаги муқаддас маконлар томон боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз зиёратчлар Эрон жануби ғарбидаги Хузистон вилоятининг Чазоба ва Шаламча Халқаро иккита ўтиш постларидан Карбало томон боришлари илгаригидек давом этмоқда.
Айтиш жоиздирки,ҳижрий- қамарий 1441 чи йил милодий ҳисоб билан 19 октябрь куни Ҳазрат имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларининг Карбало саҳросида шаҳид бўлишганинг қирқинчи йиллигига тўғри келади.
Мусулмонлар ва бошқа илоҳий динлар пайравлари Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ Арбаъийн кунлари остонасида Нажаф шаҳридан Карбалогача бўлган 80 километр йўлни пиёда юриб ул зотнинг Карбалода жойлашган пок мақбараларига етиб борадилар.
Ироқ манбаларининг расмий маълумотларига биноан, ўтган йили дунёда энг буюк йиллик диний маросим бўлган Арбаъийн Ҳусейний маросимида 14 миллион нафар зиёратчилар иштирок этган.