октябр 17, 2019 18:44 Asia/Tashkent
  • 3 миллион эронлик зиёратчилар Карбалои Муаллога ташриф буюрдилар

Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ -тартибот кучларининг мувофиқлаштируви идораси раисининг ўринбосари, 30 сентябрь яъне сафар ойининг аввалидан бери 3 миллион эронлик зиёратчилар Ироқдаги Карбалои Муаллога боришганини эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон ислом жумҳурияти ҳуқуқ- тартибот органлари мувофиқлаштирувчи раиси ўринбосари, Ироқ ғарбидаги Хусравий чегарасига борганида, сафар ойининг аввалидан бери  Ҳазрат Або Абдуллоҳил Ҳусейн /а/ мақбараларининг зиёрат қилганидан кейин 1 миллион 700 минг зиёратчилар Эронга қайтиб келганини маълум этди.

Хусравий, Меҳрон, Чазоба ва Шаламча чегаралари  Эрондан Ироққа сафар қиладиган зиёратчиларнинг йўналишидир.

Шунингдек, сафар ойи аввалидан бери, дунёнинг  90 мамлакатидан 170 минг зиёратчилар Карабалои Муаллога йўл олишган.

Эслатиб ўтамиз, ҳижрий -қамарий 1441 -чи йил сафар ойининг 20 -чиси, 2019 йил октябрь 19-чиси Ҳазат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳид бўлганининг қирқинчи кунининг йилли яъне Арбаъийн Ҳусейний йиллигига тўғри келади.

Миллионлаб мусулмонлар ва бошқа динлар вакиллари  Арбаъийн Ҳусейний куни остонасида  Нажафдан Карбалогача 80 километр йўлни пиёда юриб, Карбалои Муаооодаги Имом Ҳусейн /а/ мақбараис зиёратига борадилар.

 

Ёрлиқ