Эрон давлати Афғонистондан бегона ҳарбийларни чиқариш лойиҳасини қўллаб- қувватлайди
(last modified Sun, 20 Oct 2019 12:33:54 GMT )
октябр 20, 2019 17:33 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Афғонистондан бегона ҳарбийларни чиқариш лойиҳасини қўллаб- қувватлайди

Эрон ТИВ- ининг Ғарбий Осиё ишларидаги бўлинмаси бош директори Теҳрон давлати Афғонистондан хорижий ҳарбий кучларни чиқариш лойиҳасини қўллаб-қувватлашишини баён этар экан, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашнинг ягона йўли, АҚШ ҳарбий кучларини бу мамлакатдан чиқиб кетишидир деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ТИВ-идаги Ғарбий Осиё ишлари бўлинмаси бош директори Сайд Расул Мўсавий " Ҳиротдаги хавфсизлик музокаралар"нинг 8 -чи йиғилишида қатнашганида Эрон ислом жумҳурияти  Афғонистон давлати ва халқи манфаатида бўлган ҳар қандай музокараларини қатъийлик билан ҳимоя этади деб айтди. 

Сайид Расул Мўсавий,  Афғонистонда сулҳ ва барқарорликни ўрнатишда Эроннинг ролига тўхталиб, Афғонистонда адолат доирасидан ташқари тинчликни ўрнатиш маъносиздир ва ҳеч қачон бундай барқарорлик доимий бўлмайди дея изоҳлади.

Эрон ТИВ-идаги Ғарбий Осиё ишлари бўлинмаси бош директори ўз сўзларида  Афғонистонда доимий тинчликни ўрнатиш учун АҚШнинг сўнги ҳатти-ҳаракатини фойдали эмаслигига ишора қилиб,  Афғонистонда миллий қонун ва ҳуқуқ билан барқарорлик - тинчликни таъминлаш лозим деб қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, 18-19 октябрь кунлари  Эрон ислом жумҳурияти, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Европа Иттифоқи, Германия, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари иштирокида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида "Ҳирот хавфсизлик музокаралари"нинг 8 чи йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш қатнашувчилари Тинчлик музокараларини қайта тиклаш зарурлигини таъкидладилар.