Ҳизбуллолҳ ҳаракати яна бир марта ғалаба қозонди
-
Ҳизбуллолҳ ҳаракати яна бир марта ғалаба қозонди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати мамлакат жанубида ўтказилган муниципал ва шаҳар кенгаши сайловларида ғалаба қозонди.
Амал ҳаракати ва Ҳизбуллоҳга алоқадор" Тарақиёт ва содиқлик" сайлов рўйхатлари Ливан жанубидаги сайловларда ҳал қилувчи ғалабага эришди. Порс тудей сайтининг Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигига таяниб, хабар қилишича. Амал ҳаракати ва Ҳизбуллоҳга алоқадор бўлган " Тараққиёт ва содиқлик" сайлов рўйхатлари Ливаа жанубидаги бир қанча шаҳар ва қишлоқларда, жумладан, Шукра, Ас-Саксакия, Фарун, Дейр Қонун Ан-Наҳр, Ҳанин, Деблин ва Ас-Султонияда катта ғалабаларга эришди.
Айни пайтда эркин миллий ҳаракатнинг сайлов штаб-квартираси, Жезйин ҳудудида бу ҳаракат томонидан қўллаб-қувватланган рўйхатнинг ғалаба қозонганини эълон қилди.
Мазкур натижалар ортидан Ливан жанубидаги Тир ва Набатия шаҳарлари ҳамда бир қатор қишлоқларда автопарадлар ва оммавий йиғилишлар ўтказилди ва ғолиблар рўйхати тарафдорлари, жумладан Ҳизбуллоҳ ҳам байрам қилиб, қувонишди. 24-май шанба куни Жанубий ва Набатия минтақаларида муниципал ва маҳаллий кенгашларда сайловнинг тўртинчи ва сўнгги босқичи бўлиб ўтди. Шу муносабат билан, Ливаннинг АҚШ билан ҳамфикр бўлган баъзи паритя ва гуруҳлари қаршиликнинг барбод бўлишини кутдилар ва Ҳизбуллоҳнинг жанубдаги нуфузи пасайиб кетишини даъво қилишди.