Нима учун Вашингтон келишуви Ливанда янги фитнага йўл очди?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100012-Нима_учун_Вашингтон_келишуви_Ливанда_янги_фитнага_йўл_очди
Ливан парламенти раиси Наббиҳ Берри мамлакат ҳукумати ва сионистик режим ўртасидаги Вашингтон келишувига ишора қилиб, Ливанга қарши янги фитна ҳақида огоҳлантирди ва халққв хитобан деди: "Эй ливанликлар бу фитнадир".
(last modified 2026-06-30T12:03:01+00:00 )
июн 30, 2026 17:00 Asia/Tashkent
  • Нима учун Вашингтон келишуви Ливанда янги фитнага йўл очди?
    Нима учун Вашингтон келишуви Ливанда янги фитнага йўл очди?

Ливан парламенти раиси Наббиҳ Берри мамлакат ҳукумати ва сионистик режим ўртасидаги Вашингтон келишувига ишора қилиб, Ливанга қарши янги фитна ҳақида огоҳлантирди ва халққв хитобан деди: "Эй ливанликлар бу фитнадир".

АҚШ Давлат котиби Марк Рубиога кўра Ливан ва Исроил режими ўртасидаги Вашингтон келишуви ўтган жума куни имзоланган. Вашингтон келишуви Ливан суверенитети кафолатланганини даъво қилади, лекин бир томондан Ливан қаршиликларни қурлосизлантиришини талаб қилса, иккинчи томондан Нетаняқҳу шартнома имзолангандан сўнг Исроил режими Ливан жанубидаги " хавфсизлик зонасида" қолишини ва қочқинларнинг қайтишига рухсат бермаслигини дарҳол эълон қилди. Бу келишувда Исроил манфаатларига мос келадиган бошқа бандлар ҳаам бор ва Ливаннинг иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича минимал ваъдалар берилган.

Савдо шундаки, нима учун Вашингтон келишуви Ливанда янги фитнага йўл очади? Биринчи омил шундаки,  Ливанда нафақат бу келишув бўйича ягона позиция йўқ, балки кучли келишмовчилик ҳам мавжуд. Бу келишувга жавобан, Ҳизбуллоҳ уни  " Таҳқирловчи"  ва қонунийликдан  маҳрум, деб таъриф қилади ва Амал ҳаракати уни Ливан миллий манфаатларига зид деб ҳисоблади.  Gebran Bassil бошчилигидаги Миллий  Эркин ҳаркакати ҳам келишув матнини танқид қилиб, ишғолни давом эттириш мумкинлигини таъкидлади. Исломий партия, Мусулмон уламолари кенгаши, миллий социалистик партия, Коммунистик партия, Таплал Арслон ва Валид Жумблат  ҳам келишув бандларини танқид қилиб, уни Ливан суверенитети ва барқарорлигига таҳдид деб баҳолади.

Аксинча. Самир Жағжағ бошчилигидаги Ливан кучлари партияси, Сами Жамил бошчилигидаги Катоиб партияси ва Ғарб мамлакатларига яқин бир қатор вакиллар келишувни қўллаб- қувватладиалар, уни Ливанда барқарорлик сари қадам ва Ҳизбуллоҳ қурол инқирозига чек қўйиш деб ҳисоблашди. Ахборот бюллетени веб-сайти бу борада шундай ёзди: "Ушбу ҳужжат билан боғлиқ Ливанда чуқур келишмовчилик пайдо бўлди".

Президент Жозеф Аун ва унинг қўллаб-қувватловчи жамоани иш кўраётган ҳукумат ушбу келишувни тизимли вайронгарчиликни тўхтатишнинг самарали ва реал йўли деб билади ва тузилмасини сақлаб қолиш учун Ливанни ўнлаб йиллар давомида  қўллаб-қувватлаб келган Ҳизбуллоҳ қуролларини қурбон қилишни афзал кўради. Аксинча, Ҳизбуллоҳпараст муҳит ва унинг иттифоқдош кучлари бу тенденсияни қатъий рад этади ва улар буни Ливанни таслим қилиш ва уни душманларга топшириш ҳужжати деб ҳисоблайдилар. Бу эса тўхтатувчи тенгликни бузади. Улар ушбу келишувни амалга оширишни Ливан яхлитлиги учун хавфли  таваккалчилик деб ҳисоблайдилар.

Яна бир омил шундаки, Вашингтон келишувида Исроил қўшниларини Ливандан олиб чиқиб кетиш эвазига Ливан қаршиликларин қуролсизлантириш, шунингдек, мамлакатнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш зарурлиги қайд этилган. Ахборот бюллетени веб-сайти шу  муносабат била шундай ёзади: "Ушбу келишув биринчи бандида, ўзини Ливан суверенитети ва жиноятчи режим армиясининг мамлакатадан олиб чиқиб кетишнинг кафолати сифатида таништиради, аммо бу жиддий мантиқ тизимли нуқсондан азият чекади. Чунки 2-банд бу олиб чиқишни " қуролли гуруҳларнинг қуролсизланишини тасдиқлаш" ва уларнинг инфратузилмасини демонтаж қилиш билан аниқ боғлайди.

Бу " мумкин бўлмаган шарт" Ливан армиядан Исроил армияси қила олмаган ишни қилишни талаб қилади. " Ҳизбуллоҳнинг ихтиёрий қуролларни ташлашни имконсиздек туюлгани учун, бу   Тел-авивга Ливна заминида қолиш учун қонуний қ аолтинбаҳона беради. Аслида бу келишувдаги янги фитна Ливаннинг сионистик режим томонидан босиб олинганини тан олишдир.

Уччинчи омил шундаки, Ливанда ушбу келишув юзасидан юзага келган аниқ ва жиддий низоларни ҳисобга олсак, ички низолар юзага келиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Набиҳ Берри огоҳлантирган масала. 

“Бу келишувнинг асосий хавфи шунгдаки, у ички бўлинишларни келтириб чиқаради ва ливанликларни бир-бирига қарама-қарши қўяди. Бу эса Исроилга бевосита фойда келтиради. Бу келишув Ливан ва унинг халқининг бирлигига таҳдид соладиган фитнадир ва мен бу келишувни "фитна" деб таърифлаганимда бу сиёсий огоҳлантиришнинг энг юқори даражасидир, деб  изоҳлади Наббиҳ Берри.

Айнан шу сабабларга кўра, ахборот бюллетени веб-сайти ҳам ўз таҳлилида шундай хулосага келади. 3 томонлама асосли келишувни мустаҳкам тинчлик режаси деб ҳисоблаш мумкин эмас. аксинча бу Ливандаги соатли бомба версияси бўлиб, Исроилга ўз ишғолини давом эттириш учун лицензия беради ва бу АҚШ ҳукумати учун ОАВларнинг ғалабасини таъминлайди, аммо бу Ливанни ички можаро ёки доимий ишғолни қабул қилиш ўртасидаги  иккиланишда қолдиради".