Мўсавий: Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришнинг 4 чи босқичига ўтишга тайёрдир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i48217-Мўсавий_Эрон_ядровий_келишувдаги_ўз_мажбуриятларини_камайтиришнинг_4_чи_босқичига_ўтишга_тайёрдир
Эрон ТИВ наттоғи Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтириш учун 4 -чи қадамини қўйишга тайёр эканлигини маълум этди.
(last modified 2019-10-21T10:08:49+00:00 )
октябр 21, 2019 15:08 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Эрон ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришнинг 4 чи босқичига ўтишга тайёрдир

Эрон ТИВ наттоғи Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтириш учун 4 -чи қадамини қўйишга тайёр эканлигини маълум этди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи,  ички ва ташқи мухбирлар билан суҳбатда,  Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4-чи одимини ижро этилишига тегишли ўзгаришларига тўхталиб, мажбуриятларни камайтиришнинг 4 -чи босқичи тайёрланган ва Эрон уни ижро этиши мумкин, деб изоҳлади.

Мўсавий шунингдек Эрон ядровий келишувдаги  4 -чи одимни ташламаслиги учун келишувдаги бошқа давлатлар ўз мажбуриятларига амал қилишлари лозим деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи,   Халқаро ядровий келишувни сақлаш учун Франция ва Япониянинг 18 миллиард долларлик лойиҳасига ишора қилар экан,  францияликлар айни шу лойиҳа пайида эдилар ва бу йўлда қатъий одимлар ҳам ташлашди аммо  бошқа мамлакатдан ижозат олиб иш тутишлари туфайли  ҳозирагача бу лойиҳа натижасиз қолган деб аниқлик киритди.

Мўсавий ўз сўзларида  Туркия давлатни  Сурия ҳудудида ҳарбий базасини жойлаштиришга уринаётганини таъкидлаб,  турклар ўз чегараси яқинида база яратиши мумкин, аммо  Сурия ҳудудида ҳарбий база қуришларини қабул этиб бўлмайди ва бундай позиция мустақил бир мамлакат яхлитлиги ва ҳокимиятига ҳужум қилиш ва уни бузишдан ўзга нарса эмас деб эълон этди.