Зариф: АҚШни санкция қўллашга одатланиб қолгани дунё иқтисодий муносабатларига зарба етказмоқда
(last modified Wed, 23 Oct 2019 09:08:13 GMT )
октябр 23, 2019 14:08 Asia/Tashkent
  • Зариф:  АҚШни санкция қўллашга одатланиб қолгани дунё иқтисодий муносабатларига зарба етказмоқда

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ давлатини Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳааркатига аъзо давлатлар ва ҳатто Хитой ва Россия каби буюк қудратларга қарши санкциялар жорий этиши, Халқаро муносабатларни кучсизланишига қўшимча ҳамда миллионлаб инсонлар ва дунё савдо -иқтисодий вазиятини хавф -хатарга учратмоқда деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф бугун Боку шаҳрида ўтказилаётган Ҳарбий пактларга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо даватлар ТИВ раҳбарлари йиғилишида  Халқаро ҳамжамиятни АҚШ тамаъгирлиги ва нотўғри сиёсатларига  қарши позиция тутиши зарурлигига тўхталиб, Халқаро миқёсида фожеани вужудга келишини олдини олиш мақсадида  АҚШнинг ушбу хавфли йўналишдан қайтаришга ундаш учун Халқаро ҳамжамиятнинг  қўшма позицияси  муҳим ва жуда зарурийдир деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида  Халқаро ҳамкорликлар, ва Мультилатерализм/ кўпёқлама муносабатлар/ ва дипломатияни таҳқир этувчи  жараённинг мавжудиги  бутун дунёда кўп муаммоларни келтириб чиқариб, ноаниқликлар ва шубҳаларни ошишига сабаб бўлмоқда деб изоҳлади.

Зариф  Халқаро миқёсидаги тартибсизликлар ва урушлар натижасида Осиё ғарби минтақасини кўп муаммоларга учратиб,  ранж чекаётганига ишора қилиб,  Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг асосий мақсадларидан бўлган Фаластин мухторияти ҳаққи АҚШнинг бирёқлама ва бузғунчи сиёсатлари айниқса Қуддус ва Голан тепалликлари масаласида хавфли ва ноқонуний позициясии туфайл паймол этилмоқда деб эълон этди.

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШ бошчилигида Яман халқига қарши содир этилаётган ҳужумлар ва жиноятлар  ҳамда бу урушнинг оғир ва хавфли оқибатларига тўхталиб,  таҳдидга асосланган ушбу зулм -истибдод   минтақадаги  нотинчликлар ва кескинликларни янада авж олишига замин яратмоқда деб аниқлик киритди.