Эрон давлати Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан савдо -тижорат ҳамкорликларини бошлади
(last modified Sun, 27 Oct 2019 10:50:48 GMT )
октябр 27, 2019 15:50 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати  Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан  савдо -тижорат ҳамкорликларини бошлади

Бугун Эрон ва Евроосиё иқтисодий ташкилоти ўртасида имзолаган савдо тижорат соҳасидаги ҳамкорлик меморандум ижро этила бошланди.

Эрон телерадиоокмпаниясининг хабар қилишича,  тижорат соҳасидаги ҳужжат асосида ҳар икки томон 862 маҳсулотларни бир -бирига экспорт этади ва улардан 360 маҳсулотлар Эрондан Евроосиё мамлакатлари ва 502 турдаги маҳсулотлар ушбу иқтисодий иттифоққа аъзо давлатлардан Эронга экпорт этилиши кутилмоқда.

Эроннинг метталургия саноати ва тижорат вазирлиги масъуллари  Эрон ва Евроосиё ўртасидаги ушбу ҳужжатни ижро этила бошлангани билан ҳар икки томон ўртасида иқтисодий ҳамкорликларини янада ривожлантиришини таъкидлашмоқда.

 Эрон давлатини Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши билан биринчи босқичда,  Эрондан ушбу ташкилотга аъзо давлатларга экпорт этиладиган  масҳулотлар учун белгилланган божхона тўлови 80 фойизга камайтирилади.

Эслатиб ўтамиз эндиликда 5 мамлакат- Россия, Белорус, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизисон Евроосиё иқтиодий иттифоқининг аъзоларидир.

Бу иттифоқ   ўз қонун -қоидалари чорчубасидаги фаолиятлари билан 40 дан ортиқ давлатлар ва  халқаро  ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмоқда.