Минтақада тинчлик ва хавфсизлик: Эроннинг Доҳа хавфсизлик конференциясидан Женева йиғилишигача дипломатияси
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кеча Доҳа хавфсизлик конференциясида қатнашгач, Женева йиғилишига йӯл олди.
Эрон Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Женева конференцияси тугаб, БМТ Бош котибининг Сурия масалалари бӯйича махсус намояндаси Гейр Педерсен билан мулоқот ӯтказгач, муштарак баёнот эълон қилишди.
Баёнияда келтирилишича, Суриянинг ҳокимият, мустақиллик, ягоналик ва ҳудудий яхлитлиги барча томонидан тан олиниши лозим.
Баёнияда шунингдек, Сурия музокарачи гуруҳларининг Остона ва Сочи учрашувлари ишининг натижаси сифатида Сурия Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитаси тузилиши ва бу қӯмитанинг 2019 йилнинг 30 октябр кунидан бошлаб Женевада иш бошлаши таъкидланиб, БМТ Бош котибининг Сурия масалалари бӯйича махсус вакилининг амалга оширган эзгу ишлари қайд қилинди.
БМТ Бош котибининг Сурия масалалари бӯйича махсус вакили Гейр Педерсен Женевада ӯтказилган матбуот анжуманида деди: Сурия Конститутсияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитасининг ӯз ишини бошлаши узоқ йиллар жабр-жафо чеккан Сурия халқи учун умид даричаси бӯлиши мумкин. Бу қӯмитанинг ташкил этилиши Сурия давлати ва мухолифат кучлари ӯртасидаги биринчи сиёсий келишув ҳисобланади.
Қайд қилиш жоизким, Сурия Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитасининг ташкил этилиши Эрон Ислом Жумҳурияти, Россия ва Туркиянинг "Остона музокаралари" доирасидаги доимий сай-ҳаракатларининг натижасидир.
Бу уч давлат масъулларининг Сурияга тинчлик-барқарорликни қайтаришдаги хизматларини ҳеч ким инкор қилолмайди.
Сиёсий таҳлилчи Ҳасан Бекининг фикрича: Американинг Ғарбий Осиёдаги биртомонлама қилмишлари Сурияни чуқур кризис ботқоғига юзлантириб, уни террорчилик гуруҳларнинг хавфли фаолиятлари майдонига айлантирди. Ана шундай хавфли бир вазиятда Эрон, Россия ва Туркиянинг ҳамфикр бӯлиб ҳаракат қилиши Американинг Сурияни парчалаб ташлаш сиёсатини чипакка чиқарди".
БМТ Бош котибининг Сурия масалалари бӯйича махсус вакили Гейр Педерсен олдинроқ: Сурия Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитаси ӯз фаолиятини БМТ Инсон ҳуқуқлари декларацияси ва Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари доирасида Сурия ҳокимияти, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини эҳтиром қилиш асосида олиб бориши керак, деб айтган эди.
150 нафардан иборат Сурия Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитаси БМТ белгилаб берган доирада ӯз фаолиятини бошлаши лозим. Шунингдек, келаётган жума куни Сурия Конституциясига ӯзгартириш киритиш бӯйича кичик қӯмита Женевадаги БМТ қароргоҳида ӯзининг илк йиғилишини ӯтказиши кӯзда тутилган.
Эрон, Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари Женева Баёнотида таъкидланишича: Сурия Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитасининг иш бошлаши Сурия муаммосини ҳарбий йӯл билан ҳал этиб бӯлмаслигига яққол мисолдир.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Женева сафаридан олдин Қатарнинг "Ал-Жазира" телеканали билан суҳбатда деган эди: Уруш ҳеч кимнинг фойдасига ҳал бӯлмаслиги лозим.
У шунингдек, Мюнхен хавфсизлик конференциясининг ӯтган йилги йиғилишида сӯзлаган нутқида: Эрон ташқи сиёсатининг мақсади қудратли минтақа яратишдан иборат. Бундай қудратли минтақа ӯз ҳудудида бошқа қудратларнинг зӯравонлик қилишига йӯл қӯймайди,--деган эди.
Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг минтақавий дипломатиясини ривожлантириб, минтақада тинчлик-осойишталикни барқарор айлаш учун кӯптомонлама сай-ҳаракатларини мунтазам равишда давом эттириб келмоқда. Зарифнинг Доҳа конференциясидаги иштироки, Женевага сафари, шунингдек, уч томонлама консултатив кенгашида фаол қатнашиши ортидан Сурия Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш қӯмитаси илк йиғилишининг ӯтказилиш фикримизнинг далилидир.