Эрон ва Покистоннинг ечимлари билан минтақавий барқарорлик мустаҳкамланади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98208-Эрон_ва_Покистоннинг_ечимлари_билан_минтақавий_барқарорлик_мустаҳкамланади
Эрон парламенти раиси Покистон Бош вахири билан учрашиб, минтақада барқарорлик мустаҳкамлаш учун тинч ечимлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2025-11-07T13:18:57+00:00 )
ноябр 07, 2025 18:18 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Покистоннинг ечимлари билан минтақавий барқарорлик мустаҳкамланади
    Эрон ва Покистоннинг ечимлари билан минтақавий барқарорлик мустаҳкамланади

Эрон парламенти раиси Покистон Бош вахири билан учрашиб, минтақада барқарорлик мустаҳкамлаш учун тинч ечимлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Покистонда олий даражадаги парламент делегациясига бошчилик  қилаётган Ислом маслаҳат ассамблеяси спикери Муҳаммадбоқир Қолибоф бугун /жума/ эрталаб Покистон Бош вазири Шаҳбоз билан учрашди ва томонлар икки томонлама ва минтақавий манфаатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилди ва фикр алмашди.

Исломообод ва Теҳрон глобал тинчлик ва ислом умматининг бидамлиги учун курашаётган икки мусулмон давлатининг пойтахтлари бўлиб, минтақада тинчлик, ҳамкорлик ва умумий фаровонлик байроғи саналади.

Шаҳбоз Шариф икки давлатнинг муаммоларини мулоқот ва дипломатия  йўли  билан  ҳал  этишдаги  қатъий  қарорига ишора  қилиб, Покистон ва Эрон келишмовчиликларнинг ҳал қилиш ва минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун тинч ечимлардан фойдаланишни доимо таъкидлаб келади, деб изоҳлади.

Унга кўра, икки давлат ўтмишда умумий террор қурбони бўлган ва энди улар мустақил давлатларга қарши ҳужумларни кескин қоралайдилар.

Покистон Бош вазири Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий  ва Эрон президентига ҳурмат ва хайрхоҳлик мактуби йўллаш чоғида, Покистон миллати ва ҳукумати Эрон халқи ва етакчиларини ҳурмат қилади ва алоҳида ўрин тутади? деб алоҳида таъкидлади.

Покистон Бош вазири ўз  сўзларида,  Эрон ва Покистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик нафақат икки давлатига фойда келтиради., балки минтақада тинчлик мустаҳкамлаш , иқтисодий тараққиёт ва жамоавий фаровонликка ҳам ҳисса қўшади, деб эълон қилди.

 

Эслатиб, Муҳаммадбоқир Қолибоф сўнги икки кун ичида Исломобдда Бош вазир,Миллий Ассамблея ва Сенат спикерлари, шунингдек, покистонлик ишбилармонлар ва зиёлилар билан икки томонлама учрашувлар ўтказганидан кейин аввал Покистоннинг Синд вилояти маркази Карачига жўнаб кетган эди.