Мўсавий: Эрон давлати МАГАТЕ билан конструктив ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрдир
(last modified Thu, 31 Oct 2019 08:18:33 GMT )
октябр 31, 2019 13:18 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Эрон давлати МАГАТЕ билан конструктив ҳамкорликларини кенгайтиришга тайёрдир

Эрон ТИВ наттоғи Эрон ислом жумҳуриятини Халқаро Атом энергияси ташкилоти билан ҳамкорликларида бетарафлик ва профессионализм, яхши ният, ўзаро ҳурмат -эҳтиром доирасида конструктив муносабатларини кенгайтириш ва сақлашга тайёрдир деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий Rafael Grossiни МАГАТЕ бош котиби этиб тайинлангани муносабати билан табриклаб, ядровий радиациясиз вазиятни вужудга келтириш ҳамда қуролсизлантиришдаги бу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг муҳим ролига ишора қилар экан, Халқаро бу муассаса бетарафлик ва профессионализм доирасида Халқаро миқёсидаги ўз вазифалари ва  мажбуриятларига амал қилиши лозим деб қўшимча қилди.

Мўсавий шунингдек, ядровий келишувдаги МАГАТЕнинг мисли кўрилмаган ролига тўхталиб Эрон ва бошқа аъзо давлатлар билан осойишта мақсаддаги ядровий ҳамкорликларида бу ташкилотнинг янги бош директорига мувафаққиятлар тилаб қолди.

Rafael Grossi сешанба куни Халқаро Атом энергияси ташкилотидаги бошқарувчилар кенгаши томонидан бу ташкилотнинг янги бош директори этиб тайинланди.