Мустабидлар мантиқи жаҳон иродаси олдида мағлубиятга учрамоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i4840-Мустабидлар_мантиқи_жаҳон_иродаси_олдида_мағлубиятга_учрамоқда
Эрон ислом инқилоби соқчилар корруси бош қўмондонининг ўринбосари мустабидлар мантиқи жаҳон иродаси олдида мағлубиятга учрамоқда деб айтди
(last modified 2018-08-22T13:17:43+00:00 )
сентябр 17, 2016 14:17 Asia/Tashkent
  • Мустабидлар мантиқи жаҳон иродаси олдида мағлубиятга учрамоқда

Эрон ислом инқилоби соқчилар корруси бош қўмондонининг ўринбосари мустабидлар мантиқи жаҳон иродаси олдида мағлубиятга учрамоқда деб айтди

Эрон ислом инқилоби соқчилар корруси бош қўмондонининг ўринбосари мустабидлар мантиқи жаҳон иродаси олдида мағлубиятга учрамоқда деб айтди. Сепоҳ Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондонининг ўринбосари генерал Ҳусайн Исломий бугун шанба куни Теҳронда Корпус масъуллари ва қўмондонларининг 22-бош ассамблеясида сўзга чиқиб шундай айтдики, Жаҳонда қудрат геометрияси ўзгарди ва  Ислом қудрат геометриясининг муҳим томони кўринишида жой олди. Корпус бош қўмондони ўринбосарига кўра, душман Ислом оламини қонли бўлинишлар билан тақсимлашни кўзда тутган ва ҳозирда ҳам ушбу стратегик мақсадни ва режаларни амалга оширишда давом этмоқда. Генерал Ҳусайн Исломий ўз нутқи давомида шундай қўшимча қилиб ўтдики, душман маданият ва маънавият йўналишида ҳам Исломнинг ўзлигини йўқ қилиш ва жаҳон ўзлигини ўрнатиш ҳамда Ғарб урф одатларига ва қадриятларига зид бўлган Ислом жамиятининг қадриятларини ўзгартиришни кўзламоқда.