Жаҳонгирий Тошкентга қилган сафарида АҚШнинг бирёқлама сиёсатларига қарши куршани таъкидлади
Эрон президентининг биринчи ўринбосари , минтақавий ташкилотлар фаолиятини кенгайтириш йўли орқали АҚШнинг бирёқлама сиёсатларига қарши кураш олиб бориш мумкин.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий Тошкент шаҳри аэропортида мухбирларга берган интервьюсида, Хақраро муаммоларига ечим топиш ва халқаро масалаларни назорат этиш фақат кўпёқлама сиёсатлар орқали муяясар бўлади деб изоҳлади.
У ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирларининг 18 чи йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга келиганига тўхталиб, ШҲТ иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик ҳамкорликлар учун катта потенсиалга эгадир ва бу ташкилотга аъзо давлатлар мавжуд имкониятларга таяниб ўзаро ҳамкорликларни янада кенгайтиришлари мумкин деб қўшимча қилди.
Эрон президентининг биринчи муовини ўз сўзларида Теҳрон ШҲТга доимий аъзо бўлишга қизиқаётганини маълум этди.
ШҲТ бош вазирларининг 18 чи йиғилишда қатнашиш учун Тошкентга сафар қилган Исҳоқ Жаҳонгирий, бу йиғилишда нутқ сўзлашидан ташқари айрим касбдошлари билан учрашиши кутилмоқда.
Эрон президенти биринчи ўринбосари сафари жараёнида Самарқанд шаҳрининг тарихий маокнларига бориши айтилади.