Эрон ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4 чи босқичига ўтди
Бугун Эроннинг Фурду ядровий муассасасида Теҳроннинг Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4 -чи одимини ташлашни бошлади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон Атом энергияси ташкилоти тарқатган маълумотида, бугун МАГАТЕ назорати остида Эрон президенти ва миллий хавфсизлик олий кенгаши дастурини ижро этиш чорчубасида 2 минг килограммга яқин UF6 дан иборат 2800 килограммли цилиндри Натанз уранни бойитиш комплесидан Фурду таъсисотига ўтказилган деб келтирилган.
Кеча Ҳасан Руҳоний Эрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4 чи босқични бошлашини таъкидлаб, ядровий келишувнинг барча томонлари Теҳрон давлатини биртомонлама равишда бу келишувга риоя қилмаслигини била олишлари лозим деб эълон этди.
Эрон давлати АҚШнинг бу келишувдан бирёқлама тарзда чиқиши ҳамда Эронга қарши Америка қўллаган санкциялар таъсирини камайтириш учун Европа давлатларини берган ваъдаларига амал қилмаганининг роса бир йилидан кейин ядровий келишувдаги мажбуриятларини босқич-ма-босқич камайтиршга бошлади.