Эроннинг Фурду ядровий таъсисотида уранни қайта ишлаш ва бойитиш жараёни бошланди
Эрон ислом жумҳурияти Атом энергияси ташкилоти кечанги баёниясида, шаҳид Алимуҳаммадий номидаги Фурду ядровий таъсисоти ишларини қайта бошлангани ва бу муассасада уранни бойитиш жараёнини қайта тикланганини маълум этди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Атом энергияси ташкилоти тарқатган баёниясида, Эрон президентининг дастури асосида кеча пайншанба кунидан бошлаб Фурду ядровий таъсисотида уранни бойитиш жараёни, сентрафугараларга махсус газ етказиш амалиётларини қайта тиклангани таъкидланган.
Эрон Атом энергияси ташкилотининг эълонига биноан, шаҳид Алимуҳаммадий номидаги Фурду ядровий таъсисотида уранни бойитишга тегишли барча фаолиятларни МАГАТЕ-Халқаро атом энергияси ташкилоти назорат этмоқда.
Сешанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4- чи босқичига ўтишини эълон қилиши билан, чоршанба куни Фурду ядровий таъсисотида ядровий келишувдаги мажбуриятларимизни камайтиришнинг 4 чи босқичи бошланади деб эълон этганди.
Халқаро ядровий келишувнинг 26 ва 36 чи моддалари асосида бу келишувни имзолаган бошқа томонлар ўз мажбуриятларига амал қилмаганида Эрон давлати ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини бирдан ва ё босқич -ма -босқич тарзда камайтириш ҳуқуқига эгадир.