Шамхоний: Эрон халқининг қонуний ҳуқуқи ва манфаатлари борасида муомала қилиш мумкин эмас
(last modified Thu, 07 Nov 2019 11:03:53 GMT )
ноябр 07, 2019 16:03 Asia/Tashkent
  • Шамхоний: Эрон халқининг қонуний ҳуқуқи ва манфаатлари борасида муомала қилиш мумкин эмас

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши раиси Эрон халқининг қонуний ҳуқуқи ва манфаатлари борасида муомала қилиш мумкин эмаслиги ҳамда АҚШ ва Европа давлатлари Эронни орқага чекинтириш ниятидаги ҳозирги ҳатти-ҳаракатларини давом эттирсалар, пушмаймонликдан бошқа ҳеч қандай натижага эришмайдиганини эълон этди.

Бугун Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний Эронга қарши максимал босимларни ўтказишдан АҚШнинг асосий мақсади,  зўравонликка қарши курашга қаратилган қудратли муқовимат кучларини ноумид қилишдир деб қўшимча қилди.

У ўз сўзларида, АҚШ давлати  урушнинг янги  абзалларидан фойдаланиб мустақил давлатлар  қудратининг тизилмалари ва абзалларига зарба бериб, бу мамлакатларни  ичкарисидан тарқатиб юбориш заминасини яратишга уринмоқда деб изоҳлади.

Али Шамхоний шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини  Ироқ ва Ливан фуқароларининг иқтисодий ва ижтимоий талабларидан суиистеъқол қилишига уринмоқда, аммо АҚШ ва  минтақадаги унга қарам режимларнинг бундай сенариялари ҳам ИШИД фитнасига ўхшаб, қаттиқ мағлуб бўлади деб аниқлик киритди.