ноябр 09, 2019 13:35 Asia/Tashkent
  • Эроннинг пляж футболи термаси  қитъалараро кубоги финалига чиқди

Эроннинг пляж бўйича футболи миллий жамоаси БАА термасини мағлуб этиб қитъалараро мусобақалар кубоги финалига чиқди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эроннинг пляж футболи миллий термаси  қитъалараро кубоги мусобақаларининг ярим финалида БАА термаси билан беллашиб бу жамоани пенальти босқичида 4: 3 ҳисоби билан мағлуб этиб кетмакет иккинчи йил учун финалга чиқди.

Эрон ва БАА пляж футбол термалари ўйини 1: 1 дуранг якунланганди.

Ярим финалнинг бошқа гуруҳида Испания пляж футболи  4:2 ҳисобида Россия термаси устидан ғалаба қозониб, финалга чиқди.

Футбол пляжи бўйича Қитъалараро мусобақалари кубоги финали бугун ўтказилади.

 

Ёрлиқ