ноябр 09, 2019 15:42 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳари иштирокида ЭКО ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бошланди

Туркияда бошланган ЭКО ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишида Эрон ташқи ишлар вазири ҳам иштирок этмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон ислом жумҳурияти, Туркия, Покистон, Озарбойжон республикаси, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари ECO -ЭКО ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарлари йиғилишида қатнашиши, ҳамда қўшма иқтисодий мавзулар хусусан  минтақа иқтисодий ташкилоти мақсадларини таҳлил этадилар.

ECO 1985 -чи йилда Эрон ислом жумҳурияти, Туркия ва Покистон давлатлари томонидан  иқтисодий, технологик ҳамда маданий ҳамкорликларини кенгайтириш мақсадида таъсис этилган ташкилотдир. 1992- чи йилда шунингдек Афғонистон, Озарбойжон республикаси, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон бу ташкилотга қўшилдилар.

 

Ёрлиқ