Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 15 Nov 2019 12:18:56 GMT )
ноябр 15, 2019 17:18 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳррн жума намози муваққат имом хатиби, Халқаро зўравон қудратларни аралашиши ва душманона сиёсатларини ҳардоим минтақа халқининг турли муамолар ва қийинчиликларга дучор этганига ишора қилиб, минтақа халқлари ҳушёрлик ва ўйғоиш ҳаракатини кучайтириб, душманалар таъсири ва зўравонликлари қаршисида метиндек тура олишлари лозим деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишча, бугун Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Имомий Кошоний ўз хутбаларида Яман ва Фаластин мамлакатларига ҳужум қилиб халқларини бомбардимон этадиган кимсалар, ислом дунёсини нобуд қилиш пайидалар деб изоҳлади.

Теҳрон жума намози имом хатиби,  бундай ёвуз ҳатти -ҳаракаталар бутун ислом дунёсига таҳдид эканлиги ва исломий умматни ҳақорат  қилиш маъносида бўлганини  таъкидлаб, мусулмонлар ўртасида ваҳдат ва бирилк кучайтирганида  душманлар ҳам ҳеч қачон уларга салбий таъсирини ўтказа олишмайди деб қўшимча қилди.

Сионистик режимни  Эрон ислом жумҳуриятини яҳудий халқига қарши ва душман қилиб кўрсатишга уринаётганига ишора қилган Имомий Кошоний, сионистлар яҳудий ҳам эмас ва насроний ҳам эмас, балки улар Худо, инсоният ва барча инсоний  қадриятларга зид бир жинояткор гуруҳ ҳисобланади деб таъкидлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ўз хутбаларида яҳудийларнинг ўзлари ҳам сионистик режимга қарши бўлиб,  сионистик режимни Худога зид бўлган жинояткор гуруҳ эканлигини тасдиқлашади деб баён этди.

Оятудлоҳ Имомий Кошоний  шунингдек, Ироқ халқини огоҳ бўлгани ва уларни диний пешволарига алоҳида эътибор беришлари бу мамлакатда  программалаштирилган лойиҳаларни йўқ қилинишига замин яратганини баён этиб, Ироқ халқи  маҳсулотлар нархини ошиши ва бу мамлакатнинг бошқаруви тизимига эътироз билдиришга ҳаққи бор, аммо бундай эътирозлар  бошқаларни мамлакат вазиятидан суиистеъмол этишларига олиб келмаслиги  лозим деб эълон этди.

 

Ёрлиқ