Исломий ўйғониш Ассамблеяси олий кенгаши мусулмонлар ўртасида ваҳдатни кучайтиришни таъкидлади
Исломий ўйғониш Ассамблеяси олий кенгашининг 12 -чи йиғилишининг иштирокчилари, муқовимат ҳаракатлари, мусулмонлар ўртасида бирлик ва ваҳдатни кучайтириш ҳамда ислом оламининг асосий масаласи сифатида Фаластин мавзусини қўллаб- қувватлаш зарурлигини таъкидладилар.
Теҳронда ўтказилган Исломий ўйғониш Ассамблеяси олий кенгашининг 12 -чи йиғилиши қатнашувчилари чиқарган баёниясида, АҚШнинг исломий мамлакталар ички ишларида аралашишини кескин қораладилар.
Мазкур баёнияда келтирилишича, ислом динининг душманлари ва улар бошчилигида АҚШ ва сионистик режим сохта ва ноқонуний Исроил хавфсизлиги ва манфаатини таъминлаш мақсадида мусулмонларнинг мол -мулки, жон ва номусига қарши сиёсатлари ва душманлигини давом эттиришга уринмоқда.
Исломий ўйғониш Ассамблеяси олий кенгаши йиғилишининг қатнашувчилари " Ислом дунёсида бирлик-ваҳдат ҳамда мусулмонлар ўртасида дўстлик ва биродарликни кучайтиришни мусулмонларнинг асоссий мувафаққияти ҳамда зўраовн қудратлар ва Халқаро сионизмнинг барча фитна ва найрангларини нобуд қилишнинг ягона йўли экналигини таъкидлаб, дунё мусулмонларини Қуръон ва ҳазрат Муҳаммад /с/ айтганлари асосида амал қилишларини тавсия этдилар.
Бугун Теҳрон шаҳрида Исломий ўйғониш Ассамблеяси олий кенгашининг 12 чи йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда минтақада исломий ўйғониш жараёнининг ўзгаришлари , унинг турли жиҳатлари, муаммоларга ечим топиш боссимлари, лойиҳалари ва стратегияларини аниқлаб қарши кураш олиббориш масаласи муҳокама қилинди.