Камтаъминланганларга кӯмаклашувчи кӯнгиллилар (Басиж) куни
Камтаъминланганларга кӯмаклашувчи кӯнгиллилар (Басиж) куни
Ҳижрий-шамсий 1358 йил озар ойининг 5-куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси умумий-ҳарбий уқув машғулотларини йӯлга қӯйиш ва 20 миллионлик армия ташкил қилиш истагини билдирди.
Имом Хумайний (р) Исломий Инқилоб Соқчилар Корпуси Теҳрон бӯлинмаси аъзолари наздида сӯзга чиқиб, мамлакатга ташқаридан бӯлаётган таҳдидлар қаршисида ваҳдат ва бирдамликнинг заруратини таъкидлаган ҳолда илова қилдилар: Исломий мамлакатнинг фуқаролари ҳарбий таълим олган ҳарбий бӯлишлари керак... Йигирма миллион ӯғлонлари бӯлган мамлакат бир неча йилдан сӯнг 20 миллион ӯқчига эга бӯлиши керак. 20 миллионлик армияга эга бӯлиши керак.
Кӯнгиллилар ташкилоти Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг бешта бӯлинмасидан биридир. Камтаъминланганларга кӯмаклашувчи кӯнгиллилар ташкилоти ёхуд Басиж номи билан аталувчи бу ташкилот ҳижрий-шамсий 1358 йил озар ойининг 5-куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний ҳазратларининг буйруғи билан таъсис этилди. Бу ташкилот 1359 йилнинг дай ойида Эрон парламенти томонидан тасдиқлангач, қонуний тус олди ва Исломий Инқилоб Соқчилар Корпусининг бӯлинмаси сифатида ӯз фаолиятини бошлади.
Исломий Инқилобнинг Муаззам Раҳбари Басиж ҳақида буюрмишлар: “... Басижни қисқача таърифламоқчи бӯлсак, айтишимиз керакки, Басиж энг пок инсонлар, бу халқнинг олий мақсадларини амалга ошириш ва бу мамлакатни камолот ва саодатга етказиш учун ҳар қандай эзгу ишга тайёр турган фидоий фарзандларини ӯзида мужассамлантирган ташкилотдир. Басиж турли одамларни фаҳм-фаросат, масъулият асосидаги мамлакат муаммоларини ва халқнинг эҳтиёжларини илғайдиган улкан бир мажмуага бирлаштирадиган ташкилотдир. У душманни даҳшатга соладиган, дӯстларни эса қувонтирадиган ташкилотдир. Қайси жабҳада бӯлмасин халққа манфаат келтирадиган мумин, огоҳ, басир, масъулиятли, фидоий, ишнинг кӯзини биладиган барча инсонлар басижнинг аъзосидирлар. Шу сабабли басиж муқаддас бир унвондир”.
Юклатма уруш пайти басиж умумий ҳарбий таълим масаласини ҳал қилди. Натижада ҳарбий таълим олган фуқаролар гуруҳ-гуруҳ юртнинг ҳимоясига отланишди.
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари басижни Аллоҳнинг раҳматига қовушган имом Хумайний ҳазратларининг энг буюк ва энг арзирли ёдгорлиги деб атаганлар.
Бугунги кунда Эрон фавқулодда ҳолатлар юз берган минтақада зудлик билан биринчи ёрдамни кӯрсатадиган мамлакатлардан бирига айланган ва бу ишда халқ кӯнгиллилари—басижнинг аҳамияти беқиёс.