Табобат туризми (3)
(last modified Tue, 26 Nov 2019 11:00:40 GMT )
ноябр 26, 2019 16:00 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (3)

Бу дастуримизда Теҳрон шаҳридаги Эронда кӯз касалликлари учун ихтисослаштирилган Форобий номидаги касалхона ҳақида маълумот берамиз.

Кӯз касалликларини табобат қилиш илми Эронда жуда қадим замонларга бориб тақалади. Бу юртнинг жуда улуғ олимлари ӯз рисолаларида табобат  илмнинг бу соҳасига эътибор қаратишган.

854-925 йиллар яршаб ӯтган машҳур олим Муҳаммад Закариё Розий шулар жумласидандир. У бир неча асрлар давомида муҳим тиббий қомус ҳисобланган “Ал ҳовия” китобининг иккинчи қисмини кӯз касалликлари ва уларнинг табобатига бағишлаган. Закариё Розий дунёда кӯз қорачиғининг нурни акс этиришини биринчи бӯлиб кашф қилган олим ҳисобланади. Айтиш жоизким, “Ал ҳовия” йигирманчи асргача Европанинг жуда кӯп мед Ицина ӯқув юртларида дарслик китоби сифатида ӯқитиларди.

Кейинги ӯн йилликлар давомида дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасига, илм-фан ва замонавий технологияларнинг ривожланишига таянган Эрон Ислом Жумҳуриятида кӯз табобати соҳасидаги йирик мутахассислар етишиб чиқди.

Етук мутахассислар, илғор технология ва муносиб инфротузилмалар Эронни кӯз касалликларининг табобати соҳасида дунёнинг етакчи мамлакатларидан бирига айлантирди. Бу жабҳада 1921 йили таъсис этилган Форобий номидаги касалхонанинг аҳамияти беқиёсдир.

Эронда кӯз касалликларини даволаш соҳасини ривожлантиришда фидоийлик кӯрсатган олимлардан бири марҳум профессор Муҳаммадқули Шамс эди. У мамлакатда трахома касаллигига барҳам беришда жуда кӯп жонбозликлар кӯрсатган.  Эронда кӯз касалликларини даволаш соҳасининг отаси ҳисобланган Муҳаммадқули Шамс 1934 йилдаёқ  кӯзни трансплантацияси жарроҳлигини ӯтказди.

Форобий номидаги касалхона давлат касалхонаси бӯлиб, ундаги табобат нархлари анчайин арзондир. Шу сабабли бу касалхонага бутун Эрон ҳудудлари, қӯшни мамлакатлар ва ҳатто Европа мамлакатларидан ҳам ҳожатмандлар ташриф буюришади.

Форобий касалхонаси дунёнинг энг замонавий технология ва асбоб-ускуналари билан жиҳозлантирилган. Шу сабабли унда кӯрсатилган хизматлар сифати бу касалхонани минтақадаги энг яхши шифохонага айлантирган.

Бу касалхона кӯз касалликлари табобатига қаратилган турли бӯлимлар, иккита жарроҳлик хонаси ва иккита жарроҳлик поликлиникасини ӯзида мужассамлантирган.

Бу улкан илмий марказнинг яна бир муваффақияти унда асос ҳужайралар марказининг таъсис этилишидир.

Форобий номидаги кӯз касалликлари касалхонаси таъсис этилган давридан бошлаб қӯшни мамлакатлар, айниқса араб мамлакатлари кӯз касалликлари мутахассисларининг диққатини ӯзига жалб этган. Бу мутахассислар Форобийдаги  устозлардан турли маслаҳатлар олиш билан бирга ӯз беморларини ҳам минтақадаги бу илғор илмий марказга табобат учун юборадилар.

Бу машҳур беморхонада  2017 йили чет эллардан келган беморларни ётоқ жой ва сифатли меди цина хизмати таъминлаш билан шуғулланувчи махсус бӯлим таъсис этилди. Бу бӯлимда кӯз касалликларини даволашнинг етук мутахассислари фаолият кӯрсатишмоқда. Бу бӯлимда шунингдек мизожларга олий даражадаги хизматларни тақдим этадиган VIP бӯлинмаси ҳам мавжуд.

 

Ёрлиқ