Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 29 Nov 2019 13:07:59 GMT )
ноябр 29, 2019 18:07 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозинин мувақққат имом хатиби, Эронда юз берган сўнгги тартибсизликлар ортида душманларнинг хавф- хатарли лойиҳа бўлганига тўхталиб, ушбу тартибсизликлар зўравон қудратларнинг икки йил давомидаги фитналари, лойиҳалари, ёвуз ҳаракатларининг натижаси эди деб изоҳлади.

Теҳрон жума намозининг шу  ҳафтадаги имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммаджавод  Ҳож Алиакбарий,   бензин нархини ўзгартириш масаласи душманларни олдин лойиҳалаштирилиган тартибсизикларни вужудга келтириш учун  фақат баҳонага айланганини таъкидлаб,  зўравон қудратлар Эрон маркази бўлган муқовимат кучлари қарашисида бир неча маротаба мағлуб бўлгани ортидан,  халқ эътирозларида аралашиб мамлакатда хаос ва тартибсизликларни вужудга келтиришга уринди деб қўшимча қилди.

Ҳужжатулислом валмуслимин Ҳожалиакбарий  Эрондаги тартибсизликларни вужудга келтирган авбошларни АҚШ ва Мунофиқин террорчи гуруҳи сиёсий ва дипломатик жиҳатдан қўллаб- қувватлаганини баён қилар экан,  сўнги тартибсизликларда  авбошлар ва безорийлар  Эроннинг оддий халқи ва хавфсизлик кучларига ҳужум қилишди, аммо  Эрон халқи ўтган кунлар ичида  кенг -қамровли кўча -намойишлар ўтказишлари билан  тартибсизликларни келтириб чиқарганлардан ажралиб душманлар фитналарини йўқ қилишга муваффақ бўлишди деб эълон этди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби,  дунёда АҚШ бошичлигидаги империализмни тобора сусайиши ва нобуд бўлишини маълум бўлаётганига ишора қилиб,  Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг ҳикматлари, қудрати, донологи, келажакни яхши кузатишлари, қатъийлиги, фидокорликлари ва мардлиги сабаб душманлар шум ва ёвуз фитналарини ижро этишда мағлуб бўлиб, мувафаққиятсизликка дучор бўлишди деб таъкиадлади.

Эслатиб ўтамиз 15 ноябрь Эронда бензин нархини ўзгариртириш лойиҳасини ижро этила бошлангани билан Теҳрон ва айрим шаҳардарида эътирозлар бошланди аммо бошқа режимлар ва зўравон қудратлар томонидан қўллаб-қувватланган  бир гуруҳ авбош ва безорийлар мамлакатда тартибсизликларни вужулга келтириб, банклар, , амбулатория, тез тиббий хизмат машиналаи ва бошқа транспорт воситаларига ҳужум қилиб умумий мол мулкка ката зарар етказишди.

 Шунингдек 17 ноябрь куни Инқилоб Раҳбари,  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Фиқҳдан ташқари дарслари чоғида  ёқилғи сарфлашни бошқариш лойиҳасини ижро этишдан кейин келиб чиққан масалаларга тўхталиб,  ушбу қарорга халқнининг бир гуруҳини эътироз билдириши табиийдир, аммо  халқ ҳеч қачон умумий мол -мулкка ҳужум қилиб, зарар етказмаган бу ишни авбош ва безорийлар қилган деб эълон этдилар.

Мусавий: Франция Ташқи ишлар вазирининг Баржом мавзусидаги изҳороти масъулитсизликнинг нишонасидир